май 14, 2023 10:20 Asia/Tashkent
  • Имрон Хон: Суд тизими Покистонда демократиянинг заифлиги омилидир
    Имрон Хон: Суд тизими Покистонда демократиянинг заифлиги омилидир

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон мамлакат суд тизимини Покистонда демократиянинг заиф омилларидан бири деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистоннинг собиқ бош вазири гаров эвазига озод этилганидан бир кун ўтиб мамлакат суд тизимини танқид қилди:Халқнинг судга қарши туриш вақти келди.

Имрон Хон ўтган сешанба куни коррупсия иши бўйича ҳибсга олинган, сўнгра пайшанба куни Олий суд қарори билан озод қилиниб, гаров пулини олиш учун судга бориши кераклиги тайинланди.

Сўнгги кунларда, Покистоннинг ағдарилган бош вазири ҳибсга олинганидан сўнг, мамлакатнинг турли шаҳарлари Имрон Хон тарафдорларининг намойишларига саҳна бўлди. Бу ҳолат хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида шиддатли тўқнашувларга сабаб бўлди, бу тўқнашувда 10 киши ҳалок бўлгани, юзлаб кишининг яралангани айтилмоқда.

Покистоннинг турли шаҳарларида 1400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди, Имрон Хонга яқин одамлар, хусусан, “Теҳрик-и-Инсоф” партиясининг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, ҳибсга олинганлар орасида собиқ ташқи ишлар вазири ва Имрон Хоннинг партияси  иккинчи етакчиси Шоҳ Маҳмуд Қурейший ҳам бор.

Яна бир хабар кўра, Покистон Ички ишлар вазирлиги собиқ бош вазир Имрон Хон ҳибсга олинганидан сўнг тартибсизликлар авжида, бутун мамлакат бўйлаб мобил кенг полосали алоқа хизматларини қисқартирди ва Фаcебоок, ЮТубе ва Тwиттерга киришни тўсиб қўйди.

Ёрлиқ