май 14, 2023 18:05 Asia/Tashkent
  • Россия армияси: Украина армиясининг Бахмут шаҳрига қарши янги ҳужумлари қайтарилди
    Россия армияси: Украина армиясининг Бахмут шаҳрига қарши янги ҳужумлари қайтарилди

Россия Мудофаа вазирлиги Киев армиянсининг Бахмут шаҳридаги янги ҳужумлари қайтарилгани ҳақида хабар қилди.

Донецк вилояти шимолидаги Бахмут шаҳри бир неч ойдан бери Россия ва Украина армиялари ўртасидаги қарама-қарлишикларгани саҳнасига алйнаг7н.

Спутник сайтинигнг хабар қилишича, бугун Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган банотида,  бу мамлакат ҳаво десант кучлари бўлинмалари кўмагида Россия кучларининг Бахмут шаҳридаги мудофаа чизиғини тор-мор этиш учун Украина кучларининг ҳужумларини қайтарилганини эълон қилди.

Баёнотда келтирилишча, Россия армиясининг қўмондонларидан бири Вячеслав Макаров ва бу армия сиёсий ишлари қўмондони ўринбосари Евгений Бровко  Бахмут шаҳрига қарши Украина кучларининг ҳужумини қайтариш чоғида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида, Украина кучлари Бахмут шаҳрида сўнги суткада жами  400 дан ортиқ аскари, 12 танк, 18 пиёда жанговар машиниси, иккита зирҳли транспортер ва бир  D-20 гаубицасини юқотди деб қўшимча қилди.

Кеча Россия армияси Бахмут шаҳрида олдинга силжишини маълум қилиб, рус ҳарибйлари бу шаҳарнинг шимол-ғарбини озод қилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Бахмут шаҳри учун уруш бир неча ойдан бери давом этмоқда ва шаҳарнинг назоратга олиниши Россияни бутун Донецк вилоятини назорат қилиш мақсадига яқинлаштиради.

Ёрлиқ