май 18, 2023 10:46 Asia/Tashkent
  • Имрон Хон:Покистон хавфсизлик кучлари унинг уйини қуршаб олди
    Имрон Хон:Покистон хавфсизлик кучлари унинг уйини қуршаб олди

Покистоннинг собиқ бош вазири унинг уйи бу мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинганини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча (чоршанба) Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон айтдики, бу мамлакат хавфсизлик кучлари уни ҳибсга олишга тайёр.Ҳозирча бу борада бошқа янгилик ва маьлумотлар чоп этилмаган.

Яна бир янгилик шундаки, Покистон миллий аудит идораси корпорацияга қарши кураш агентлиги Покистоннинг ҳокимиятдан ағдарилган Бош вазири ва мамлакатнинг "Теҳрик-е-Инсоф" партияси раҳбари Имрон Хонга хабарнома берди ва ундан ерни ўзлаштириш билан боғлиқ терговда ҳамкорлик қилишни сўради.

Имрон Хон ўтган ҳафта хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олиниб, озод этилиши ортидан Покистоннинг турли шаҳарларида, жумладан Исломободда Имрон Хон тарафдорларининг тартибсизликлари билан кенг кўламли намойишлар тўлқини бошландики, бунга хавфсизлик кучларининг аралашди ва қаттиқ тартибсизликларга олиб келди. Натижада камида ўн киши ҳалок бўлди ва 2000 дан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Покистоннинг собиқ бош вазири 2022-йил 10-апрел, якшанба куни парламентда берилган жами 342 овоздан 174 нафари ижобий овоз билан лавозимидан четлаштирилди ва унинг ўрнига Шаҳбоз Шариф келди. Аммо Имрон Хон ўзидан кейинги ҳукуматни тан олишга ҳали рози бўлмаган.

Ёрлиқ