Озарбайжон Республикасида икки арман аскари ғойиб бўлди
Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Республикасида икки нафар аскарининг йўқолганини маьлум қилди.
Ереван ва Боку ўртасидаги тарангликни бартараф этиш учун дипломатик ҳаракатлар давом этар экан, Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Республикасида бу давлатнинг икки аскарининг бедарак йўқолганини эьлон қилиб, уларнинг Боку томонидан ўғирлаб кетилиши эҳтимолини таькидлади.
Фарс агентлиги хабарига кўра, Арманистон Мудофаа вазирлиги эьлонига кўра, мамлакат кучларини олиб кетаётган ғойиб бўлган таьминот машинаси ушбу мамлакат чегара постлари яқинидаги йўлда ҳайдовчисиз ҳолда топилган.
Ушбу хабарга кўра, ушбу машина Арманистоннинг жанговар базаларида жойлашган қўшинлар учун озиқ-овқат ва сув билан тўлдирилган.
Арманистон Озарбайжон Республикаси чегара қўшинининг икки арман аскарининг қўпорувчилик учун кириб боришга уринаётганда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарини рад этди ва бу даьвони рад этиш учун етарли далилларга эга эканлигини ва керак бўлса халқаро ташкилотарга тақдим этилишини таькидлади.
Арманистон Мудофаа вазирлиги жума куни кечқурун бу икки аскар билан алоқа узилганини маьлум қилди.
Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистоннинг бу давлатнинг икки аскарининг ўғирлаб кетилгани ҳақидаги даьвосига муносабат билдирмади.
Бу ўтган кунларда Ереван Боку ўз ҳарбий позицияларига вақти-вақти билан ҳужум қилишини эълон қилган бир вазиятга тўғри келмоқда.
Арманистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳам ўтган сешанба куни Озарбайжон Республикаси аскарлари “Гагарконик” ҳудудида бу давлат кучларига ҳужум қилганини маьлум қилган эди.
Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари яқинда Молдовада бўлиб ўтадиган “Европа сиёсий ҳамжамияти” йиғилиши доирасида учрашишлари режалаштирилган бир пайтда сўнгги кескинликларга сабаб бўлган ҳаракатлар содир бўлди.
Озарбайжон Республикасининг Франсиядаги элчиси Лейла Абдуллаева Арманистон билан тинчлик шартномаси имзоланишига ишора қилиб, 11 июн куни Боку ва Ереван раҳбарларининг Молдовага ташрифи чоғида бу амалга ошишига умид билдирди.
Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича можаролар 2020-йил 9-ноябрда Арманистон Бош вазири, Озарбайжон Республикаси Президенти ва Россия Президенти томонидан имзоланган Ереван ва Боку ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим билан якунланди.
Озарбайжон Республикаси билан Арманистон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви имзоланганига қарамай, Қорабоғ ҳудудида вақти-вақти билан тўқнашувлар давом этмоқда.