май 30, 2023 09:54 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея коинотга суньий йўлдошни учириш қатьийлигини таькидламоқда
    Шимолий Корея коинотга суньий йўлдошни учириш қатьийлигини таькидламоқда

Япония таҳдидларидан қатьий назар коинотга ҳарбий суньий йўлдош учириш қатьийлигини таькидлаган Шимолий Корея, бу суньий йўлдошнинг АҚШни кузатиш учун зарур эканлигини маьлум қилди.

Япониянинг Шимолий Корея ҳарбий суньий йўлдошни орбитага чиқариш учун учиришни режалаштираётган суньий йўлдош ракетасини нишонга олиш ҳақидаги таҳдидларига қарамай, Пхенян бу борада қатьийлигини яна бир бор тасдиқлади.

Таҳлилчиларнинг таькидлашича, ҳарбий суньий йўлдош Шимолий Кореянинг кузатув технологиясини, жумладан, учувчисиз учиш аппаратларини (ПУА) уруш ҳолатида узоқдаги нишонларга зарба бериш қобилиятини яхшилашга қаратилган саьй-ҳаракатларининг бир қисмидир.

Бу ҳақда “Ёнҳап” агентлиги Шимолий Корея давлат тармоғига иқтибос келтирган ҳолда хабар тарқатди, бу борада сешанба куни эрталаб Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий ҳарбий комиссияси раиси ўринбосари Ри Пёнг Чул айтди:Ҳарбий суньий йўлдошнинг учирилиши июн ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, бу жиловлаш ва жанговар шайликни кучайтириш учун зарур қадам ҳисобланади.

Пхен Чол ушбу ҳаракатдан мақсад АҚШ ҳарбий фаолиятини назорат қилиш эканлигини таъкидлаб, қўшимча қилди:"Биз ҳозирги ва келажакдаги таҳдидларни ҳар томонлама кўриб чиқамиз ва ҳар томонлама ва амалий урушни тўхтатишни кучайтириш бўйича тадбирларни амалга оширамиз."

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати расмийси душанба куни Шимолий Корея 31-майдан 11-июнгача бўлган вақт оралиғида суньий йўлдошни учиришни режалаштираётгани ҳақида Токиони хабардор қилганини айтди.

Ёрлиқ