июн 07, 2023 18:04 Asia/Tashkent
  • Япония, Америка, Австралия ва Канада ўртасида қўшма денгиз машғулотлар ўтказди
    Япония, Америка, Австралия ва Канада ўртасида қўшма денгиз машғулотлар ўтказди

Япония ҳарбий-денгиз кучлари Шарқий Хитой денгизида АҚШ, Австралия ва Канада ҳарбий-денгиз кучлари билан қўшма машғулот ўтказди.

Хитой ва Шимолий Корея ҳар доим АҚШ ва Вашингтоннинг минтақавий иттифоқчилари, жумладан Япониянинг қўшма машғулотларини беқарорлик, қуролланиш пойгасининг кучайиши ва кескинликнинг кучайиши сабаби сифатида кўрсатмоқда. Огоҳлантиришларга қарамай, Америка ва унинг минтақадаги иттифоқчиларининг провокацион ҳаракатлари давом этмоқда.

Япония Ҳарбий-денгиз кучлари чоршанба куни шанба куни бошланган машғулотларда бешта кема, жумладан япон ва америкалик эсминеслар иштирок этганини эьлон қилди.

Маьлумотларга кўра, кемалар ахборот алмашиш учун алоқа тизимларини боғлаш орқали тактик машғулот ўтказган.

Бу тўрт давлат 2019-йилда Шарқий Хитой денгизида, 2022-йилда эса Тинч океани ва Жанубий Хитой денгизида қўшма машғулотлар ўтказган.

Ёрлиқ