Арманистон ва Озарбайжон Республикаси қўшинлари ўртасида тўқнагув юз берди
Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги яна бир бор Арманистонни ноқонуний ҳаракатларда ва мамлакат кучлари позицияларига ўқ узганликда айблади.
Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов кеча мамлакати мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун Арманистон билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдириб, эьлон қилди:"Боку ва Ереван бир-бири билан сулҳ ёқасида". Арман Григорян, Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби эса шундай деди:Айни пайтда Ереван Боку билан интенсив музокаралар олиб бормоқда ва бу музокаралар шу йил охиригача тинчлик шартномаси билан якунланиши эҳтимоли катта.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Боку ва Ереван яқин келажакда тинчликка эришиш имкониятини эьлон қилар экан, Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги кеча тунда Арманистон қўшинлари бу давлат позицияларини яна ўққа тутгани ва Бокунинг жавоб қайтарганини эьлон қилди.
Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги кеча маҳаллий вақт билан 13:35 дан 19:45 гача арман аскарлари Россия тинчликпарвар кучларининг вақтинчалик жойлашган Хўжаванд шаҳридаги мамлакат кучларининг позицияларини ўққа тутганини даьво қилди.
Бу хабарга кўра, Боку ҳам бу отишмада Арманистон кучлари енгил қурол ишлатганини ва Озарбайжон Республикаси армияси бўлинмалари ҳам Ереван позицияларига ҳужум қилиб, жавоб чораларини кўрганини даъво қилган.
Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўзининг сўнгги баёнотида Арманистон ҳарбийларининг Агдам, Хўжаванд ва Шўша номли минтақаларида жойлашган Боку армияси позициялари олдида узоқ муддатли истеҳкомлар ўрнатиш бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари ниқоби остидаги муҳандислик ҳаракатлари ҳақида маьлум қилди ва қўшин бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари билан бу ҳаракатлар тўхтаганини да’во қилди.
Шу билан бирга, кеча чоршанба куни тушдан кейин Арманистон мудофаа вазири ўринбосари Арман Саркисян эьлон қилди:Бу мамлакат ва Озарбайжон Республикасининг чегарадош ҳудудларида нисбатан барқарор муҳит ҳукм сурмоқда.