Эрдоған ва Путиннинг Украина ҳақида телефон суҳбати
Туркия ва Россия президентлари телефон орқали Украина жанубидаги Каховка тўғонидаги портлаш ҳамда дон келишувини муҳокама қилди.
Анадолу агентлигининг хабарига кўра, Туркия Президентлик алоқа бўлими, Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида Россия ва Украинадаги можаролар билан боғлиқ ўзгаришлар муҳокама қилинганини маълум қилди. Бу суҳбатда Эрдоған, Украинадаги Каховка тўғонидаги портлашнинг шубҳага ўрин қолмайдиган тарзда тергов қилинишига урғу берди.
Туркия президенти ўз мамлакати Каховка тўғони портлаши бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдириб, қўшимча қилди:Шу нуқтаи назардан, Россия, Украина, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва халқаро ҳамжамият экспертлари иштирокида комиссия тузиш ва масалани ўрганиш таклиф қилинмоқда.
Эрдоған Путин билан суҳбатида дунё давлатлари ғалла келишувининг давом эттирилишига аҳамият бераётганига ҳам тўхталиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан маслаҳатлашувлар Россия ғалла ва ўғит экспортидаги тўсиқларни бартараф этишда фойдали эканлигини таькидлади.
Кремл саройи, шунингдек, Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатда Каховка тўғони вайрон қилингани ҳақида шундай деди:Бу ваҳший ҳаракат кенг кўламли экологик ва инсоният фалокатига олиб келди. Кремл эьлонига кўра, Путин Эрдўғонга Украина Ғарбнинг иғвоси билан Россия билан хавфли равишда ҳарбий ҳаракатларни кучайтираётганини ҳам айтган.
Путин билан телефон суҳбатидан олдин Туркия президенти украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Украина жанубидаги Каховка тўғони вайрон бўлишини текшириш учун халқаро комиссия тузишни таклиф қилди.