Путин: Ғарб Россияни заифлаштириш учун Украинадан фойдаланади
(last modified Wed, 14 Jun 2023 06:12:51 GMT )
июн 14, 2023 11:12 Asia/Tashkent
  • Путин: Ғарб Россияни заифлаштириш учун Укранадан фойдаланади
    Путин: Ғарб Россияни заифлаштириш учун Укранадан фойдаланади

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳарбий қўмонднлари билан учрашувда Ғарб давлатлари Украинадан Россияни заифлаштириш учну фойдаланаётганини хабар қилди.

Кеча Россия федерацияси президенти Владимир Путин  бу мамлакат ҳарбий қўмондонлари билан ўтказган учрашувида Ғарб давлатларнинг Россияни кучсизлантириш учун Украинани суиистеъмол қилишига тўхталиб Украина ҳарбийларининг бу мамлакат шарқ ва жанубидаги қарши ҳужумдаги юқотишлари фалокатга яқинлашмоқда деб изоҳлади.

Россия президенти ўз сўзларида, Украина бу ўлканинг шарқи ва жанубидаги қарши ҳужумда бу мамлакатда уруш баҳонасида Ғарб томонидан еказиб берилган  160 танк, 360 зирҳли техника ва  техниканинг 25-30 фоизини юқотди де қўшимча қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Украина армиясининг мамлакат шарқи ва жанубидаги қарши ҳужумларида 360 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ғарбнинг "Financial Times" газетаси,АҚШнинг  Associated Press ва  CNN телеканали каби ОАВ ҳам Украинанинг бу мамлакат шарқи ва жанубидаги қарши ҳужумлари муваффақиясизликка учраганини тан олди.

АҚШнинг "Нью-йорк таймс газетаси ҳам Украина армияси бу мамлакатнинг шарқ ва жанубидаги қарши ҳужумларида катта юқотиш ва талофатларга дучор бўлганини эълон қилди.

АҚШнинг Валстрит журнал газетаси ҳам ўтган душанба куни АҚШнинг Украинадаги урушга интервенсион ёндашувни давом эттирган ҳолда АҚШ расмийлари бу мамлакат Украинадаги уруш баҳонасида Киевга тугатилган уран ўқларини бераётганини ҳам қўшимча қилди.

АҚШнинг Фан полиси нашри ҳам НАТОга аъзо давлатлари  Украинадаги уруш хусусида  Ғарб ҳарбий интервенсион ёндашувини давом этишини кўрсатиш мақсадидад 12 июн " Ҳаво мудофааси  2023”  машғулотлани бошлаган ва бу машқлар  шу ойнинг 23 кунига қадар давом этади деб эълон қилди.