Америкалик қонунчилар Байдендан Украинага узоқ масофали ракеталарни юборишни талаб қилмоқда
Америкалик қонунчилар мамлакат ҳукуматидан Украинага кучлироқ ва узоқроқ масофага мўлжалланган қурол тизимларини тақдим этишни сўради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, демократ қонунчи Жейсон Кроу бошчилигидаги тўрт нафар америкалик қонунчилар гуруҳи ушбу мамлакат президентига йўллаган мактубида Украина узоқ масофага мўлжалланган қурол-яроғ тизимларини, жумладан, тактик ракета тизимини (АТАCМС) олиши кераклигини таькидлаган. Мактубда, шунингдек, келажакдаги эҳтимолий урушлар учун АҚШ қурол-яроғ захираларини сақлаб қолиш учун Украинанинг зудлик билан эҳтиёжларига устувор аҳамият бериш сўралган.
Бу қонунчиларга кўра, Киев Америка миллий хавфсизлиги учун дарҳол ва узоқ муддатли оқибатларга олиб келадиган урушда иштирок этмоқда.
Шу муносабат билан Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Мелник Германиянинг “Тагесспиегел” журналига берган интервюсида Украинага Ғарбдан анча кучлироқ ёрдам кераклигини таькидлади:Россия билан шиддатли жанглар шароитида Украинага кўпроқ немис зирҳлари керак”.
Шу асосда ва Ғарбнинг Украинадаги уруш қўзғатишларига мос равишда Голландия Мудофаа вазирлиги ҳам душанба куни қилган баёнотида Украинага ҳарбий қуроллар, айниқса Ф-16 қирувчиларини етказиб бериш зарурлигини та’кидлади.
Нидерландия Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) жорий йилнинг ёз бошидан украиналик учувчиларни Ф-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўқитишни бошлаши мумкин.
Бошқа томондан, Франсия Президенти Эммануел Макрон Германия канслери Олаф Шулц ва Полша президенти Анжей Дуда билан Елисей саройида ўтказган қўшма матбуот анжуманида шундай деди:Биз Украинани керак бўлганда қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
Шу муносабат билан Украина президенти Владимир Зеленский душанба оқшомида қилган видеомурожаатида:Киев ўз кучларига Россия билан уруш учун зарур бўлган қурол ва ўқ-дориларни етказиб беришга ҳаракат қилмоқда.