Россиянинг "Вагнер" қуролланган гуруҳи бошлиғининг баҳсли баёноти ортидан Москвада хавфсизли чоралар кучайтирилди
(last modified Sat, 24 Jun 2023 05:21:44 GMT )
июн 24, 2023 10:21 Asia/Tashkent
  • Россиянинг \\\
    Россиянинг \\\"Вагнер\\\" қуролланган гуруҳи бошлиғининг баҳсли баёноти ортидан Москвада хавфсизли чоралар кучайтирилди

Россиянинг Украина урушидаги муқаддам чизиғида урушаётган "Вагнер" қуроланган гуруҳи раиси Евений Пригожиннинг баҳсли баёноти ортидан Москва шаҳрида хавфсизлик чоралари янада кучайтирилди.

ИРНА ахборот агентлигининг ТАСС ахборот агентлигига таяниб бугунги хабарига кўра,  Москва хавфсизлик чоралар кучайтирилган, барча муҳим объектлар, давлат ва транспорт инфратузилмалари  қуриқлаш ҳам янада оширилган.

Манбага асосан Россяи Миллий гвардиясининг махсус бўлинмалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.

Вагнер қуролланган гуруҳи бошлиғи Евгений Пригожин  кеча ҳеч қандай далил келтирмай Россия давлат армияси "Вагнер" қуролланган гуруҳининг  2000 аскарини қатл этганини иддао қилди.

Бундан ташқари Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни ҳам танқид қилиб уни Москва шаҳрининг Қизил майдонида осиб ўлдириш билан таҳид қилди.

Россия расмийларини Пригожинни қуролли исён уюштирганликда айблаб унга қарши иш очганлари айтилмоқда.

Россиянинг Украинадаги харбий амалиётлари бўйича ўринбосари генерал Сергей Суровикин ҳам " Вагнер" қўшинларидан армияга қарши туришни тўхталиб ўз базаларига қайтишини сўраган.

Россиянинг ФСБ-Федерал хафсизлик хизмати ҳам " Вагнер" қуролланан гуруҳи қўшинларидан тузатиб бўлмайдиган хатога йўл қўймасликни ва Пригожиннинг хоин ва жиноий буйруғини бажармасликка чақирди.

Кеча Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси ҳам Россия Хавфсизлик хизмати " Вагнер" қуролланган гуруҳи бошлиғи Пригожинни ўзига қарши қуролли исён кўтаришга таклиқ қилгани учун жиноий тергов уюштирганини маълум қилганини эълон қилди.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси ҳам Пригожинга нисбатан иш қўзғатилганини тасдиқлаб унинг ҳаракатларига тегишли қонуий жавоб беришини таъкидлади.

Пригожин айбдор деб топилганида  12 йилдан 20 йилагча қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Ёрлиқ