июн 25, 2023 12:01 Asia/Tashkent
  • Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув; Ҳиндистоннинг Покистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакилини чақирилди
    Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув; Ҳиндистоннинг Покистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакилини чақирилди

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, Ҳиндистон элчихонасининг муваққат ишлар вакили Исломободнинг Ҳиндистон кучлари томонидан икки тинч фуқаронинг ўлими ва яна бир кишининг яраланиши билан якунланган оташкесим бузилишига қарши кескин норозилик билдирганини эьлон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида:Покистон Ҳиндистоннинг 2003-йилда имзоланган сулҳ битимини ва 2021-йил февралида унга риоя қилиш мажбуриятини бузувчи бемаьни ҳаракатини қоралайди ва Ню-Деҳлидан чегарада ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни ҳурмат қилишни талаб қилади.

Покистон ва Ҳиндистоннинг умумий ва ғовакли чегараларида тахминан икки ярим йил давом этган нисбий тинчлик шанба куни икки давлат кучлари ўртасида ўқ алмашиш билан кескинликнинг янги босқичига кирди ва Покистон бу мамлакатнинг тинч аҳолиси Ҳиндистон кучлари томонидан нишонга олинганини даъво қилмоқда.

Ярим оролнинг ядровий рақиблари ўртасидаги чегара кескинлигининг янги босқичи Ҳиндистон Бош вазири сўнгги кунларда Қўшма Штатларга расмий ташриф билан келган ва икки давлат раҳбарлари қўшма баёнотида Исломободни терроризмга қарши самарали чоралар кўриш ва чегараларда жангарилар ҳужумларининг олдини олишга чақирган пайтга тўғри келади. Бу  Покистон давлат арбобларини ғазаблантирган позиция бўлиб, бу давлат Америка ва Ҳиндистоннинг қўшма баёнотини рад этди.

Ёрлиқ