Кобул Туркманистондан Покистонга ёнилғи транзитига рози бўлди
(last modified Sun, 25 Jun 2023 09:15:52 GMT )
июн 25, 2023 14:15 Asia/Tashkent
  • Кобул Туркманистондан Покистонга ёнилғи транзитига рози бўлди
    Кобул Туркманистондан Покистонга ёнилғи транзитига рози бўлди

Афғонистон миллий транзит қўмитаси Туркманистондан Покистонга газ ва нефт маҳсулотларини ушбу мамлакат ҳудуди орқали олиб ўтиш режасига рози бўлди.

Тасним агентлиги хабарига кўра, Толибон ҳукумати вазирлар маҳкамаси якшанба кунги баёнотида Афғонистон миллий транзит қўмитаси Туркманистондан Покистонга газ ва нефт материалларини ушбу мамлакат ҳудуди орқали транзит қилиш лойиҳасига рози бўлганини маьлум қилди. Ушбу баёнотга кўра, ушбу режа Марказий Осиёдан Жанубий Осиёга газ ва нефт материалларини транзит қилиш учун катта имкониятлар яратади.

Туркманистондан Афғонистон орқали Покистонга газ ва нефт маҳсулотларини транзит қилиш режаси аввалроқ Миллий транзит қўмитаси томонидан маьқулланган, эндиликда Толибон вазирлар маҳкамасининг иқтисодий ўринбосари уни синов муддатига тасдиқлаган.

Толибон вазирлар маҳкамаси ушбу режанинг амалга оширилиши билан Афғонистон миллий даромади даражаси ошиб, транспорт соҳаси ҳам ривожланади, дейди.

Покистон Савдо ва сармоя вазири Сайид Навид Қамар ўтган йили бу давлат Афғонистон билан савдо алоқалари орқали ўзининг иқтисодий истиқболларидан келиб чиққан ҳолда савдо, транзит ва транспорт марказига айланишни исташини айтди.

Покистон Савдо ва сармоя вазирининг айтишича, бу давлат Ўзбекистон билан савдо марказига айланиш учун транзит савдо шартномасини имзолаган ва Қозоғистон ва Тожикистон билан яна бир шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.