июн 25, 2023 19:14 Asia/Tashkent
  • Россия ТИВ раҳбари: Россия ядровий таҳдид деган иддао ҳатто жавоб беришга арзимайди
    Россия ТИВ раҳбари: Россия ядровий таҳдид деган иддао ҳатто жавоб беришга арзимайди

Сергей Лавров АҚШ ва Укрина раҳбарларининг Москванинг ядровий таҳдид бўлгани ҳақидаги сўнгги баёнотларини қаттиқ танқид қилди.

Яқинда АҚШ президенти Жо Байден  Калифорнияда сўзлаган нутқида,  Россия президенти Владимир Путин тактик ядро қуролини қўллаш таҳдид ҳақиқат эканлигига ишонишини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ президенти Жо Байден ва унинг украиналик ҳамкасби Владимир Зленскийнинг баёнотларини " безовталанган руҳимй оқим" натижаси деб баҳолади.

Россия ТИВ раҳбари шунингдек, бошқа сиёсий кузатувчилар сингари мен учун АҚШ президентининг ҳозиргина айтган сўзларини изоҳлаш қийин ва бу даъвони шарҳлаш учун кузатувчилар ҳам ҳам ҳайрон қолган деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларида мен ҳеч қандай ҳақиқий асосга эга бўлмаган оғзаки иддаоларига аҳамият бермайман деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз яқинда Владимир Путин ҳам Белорус ҳудудида мамлакат тактик ядро қуролининг бир қисми жойлаштирилганини хабар қилиб ёз охирида Белорусга қўшимча қуроллар етказиб берилиши режалаштирилганини маълум қилганди.

Путин назарий жиҳатдан бу давлат ўзининг ҳудудий яхлитлиги ёки мавжудлигига таҳдид туғилганида ядро қуролидан фойдаланиш мумкинлиги аммо бунга жэҳтиёж йўқлигини ҳам таъкидлаганди.

Жо Байден Россия ядро қуролини Белорусда жойлаштирилиши масъулиятсизликдир деб  айтди.

Ёрлиқ