июн 29, 2023 19:11 Asia/Tashkent

Россия давлат Думаси Швецияда Қуръони Каримнинг таҳқирланишига жавобан Швециянинг исломий муқаддас жойлари ва мавзуларига ҳақоратли позициясини қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Думаси депутатлари Швецияда Қуръони Каримни ҳақорат қилишни кескин қораловчи резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Бу резолюция лойиҳасини Россия Думаси спикери Вячеслав Володин тақдим этди.

Россия Думаси вакиллари Швецияда Қуръоннинг таҳқирланишини қоралар экан, мамлакат расмийларидан мусулмонларнинг ҳуқуқларини бузилиши ва диний туйғуларини ҳақорат қилинишнинг олдини олиш учун зудлик билан чора кўришини сўради.

Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин ҳам Швецияда Қуръони каримни ёқиб юборилганига жавобан Москва ҳукумати Қуръон ва мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилади ва Қуръонга ҳурматсизлик эса Россияда жиноят ҳисобланади деб таъкидлади.

Шу ҳолда Ироқ суд тизими Швецияда  Қуръонни ҳақорат қилган шахсга нисбатан қонуний иш кўришини маълум қилди.

Ироқ Олий Судялар кенгаши раиси Фарид Зидон бугун уҳбу мамлакат жиноят кодексининг 14-модаси қоидаларига асосланиб кеча Швецияда Қуръони Каримни таҳқирланган шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун рухсат берди.

Бундан олдин Ироқ ТИВ ҳам Швеция расмийларининг бир экстермистга Қуръони Карим нусхасини ёқишга рухсат бериш бўйича ҳаракатини қоралаган эди.

Шунингдек Сурия ТИВ ҳам Швецияда Қуръони каримнинг таҳқирланишини кескин қоралади.

Сурия ТИВ бугун эълон қилган баёнотида, бу жиноят миллионлаб мусулмонларнинг туйғуларини ранжитди ва диний ҳурмат тамойилига ҳам зиддир деб эълон қилди.

Қуръони каримни ҳақорат қилингани кўплаб араб ва ислом давлатлари томонидан қораланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Швеция ҳукумати ушбу давлат фуқаросининг илтимосига биноан Қурбон ҳайити куни Қуръонни ёқишга рухсат берди ва ўзининг ҳақоратли қарорини ҳимоя қилди.

Покистон ҳукумати ҳам Швецияда Қуръони карим нусхасини ёқиб юборилганини кескин қоралади.

Покистон ТИВ баёнотида келтирилишича, Исломобод ҳукумати Швецияда мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръоннинг таҳқирланишини қоралади ва  бу ҳаракатни сўз эркинлигига қарши деб ҳисоблайди.

Яманинг Ансоруллоҳ сиёсий идораси, эса Швецияда Қуръони каримни ёқилишига жавобан Швеция, АҚШ ва сиоинстик режим товарларини бойкот қилишни сўради.

Ёрлиқ