июл 01, 2023 20:14 Asia/Tashkent
  • Германиядаги беш миллиондан ортиқ мусулмонлар ҳар хил камситиш ва ирқчилик билан юзма-юз келмоқда
    Германиядаги беш миллиондан ортиқ мусулмонлар ҳар хил камситиш ва ирқчилик билан юзма-юз келмоқда

Германиядаги беш миллиондан ортиқ мусулмонлар ҳар хил камситиш ва ирқчиликка дучор бўлмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Германия ички ишлар вазири таъкидлашича, бу мамлакатда сони 5 миллион беш юз минг кишига етган кўплаб мусулмонлар ўз ҳаётларида нафрат ва ғаразликни ўз ичига олган маргиналлашув ва дискриминациядан азият чекмоқда.

Ғарб жамиятларида исломофобия кучайиши билан Германия ҳукуматига алоқадор мустақил қўмита яқинда эълон қилган ҳисоботида бу Европа давлатидаги озчиликлар орасида мусулмонлар энг кўп босим ўтказаётганини эълон қилди.

Бу қўмита немис жамиятида мусулмонлар кўпайиб бораётган камситишлар, уларга нисбатан нафрат ва нотўғри қарашларга қарши курашиш чораларини кўриш зарурлигини таькидлаб, таьлим марказлари, мактаблар, полиция бўлимлари, давлат идоралари, оммавий ахборот воситалари ва сайёҳлик компанияларида мусулмонларни салбий қиёфада кўрсатишга қарши курашиш зарурлигини таькидлади.

Аввалроқ Германиядаги Исломофобия ва Мусулмонларга душманликка қарши коалиция (ДАВО) ҳисоботини эьлон қилиб, 2022-йилда бу мамлакатда мусулмонларга қарши 898 та ирқчилик ҳаракати содир этилганини эьлон қилган эди.

Ушбу ҳисоботга кўра, 2022 йилда Германияда ҳар куни ўртача икки марта мусулмонларга қарши ирқчилик ҳаракати содир бўлган.

Германиядаги исломофобия ва мусулмонларга нисбатан душманликка қарши коалиция эълонига кўра, бу ирқчи ҳаракатлар оғзаки ва жисмоний ҳужумлар, нафратни тарқатиш ва мулкка зарар етказишни ўз ичига олади.

Ҳисоботда айтилишича, Германияда ирқчилик ҳаракатларининг энг кўп нишони рўмол ўраган аёллар, ундан кейин эса талабалар.

Ёрлиқ