Россия икки украиналик қирувчисини уриб туширди
Россия Мудофаа вазирлиги икки украиналик қирувчи Россия ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинадаги ҳарбий амалиётлар чоғида Донецк ва Запороже вилоятларида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли иккита Сухой-25 қирувчи самолётини уриб туширганини маьлум қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги эьлонига кўра, 14 та УАВ ва 5 та Украинанинг “Ҳеимарс” ракеталари ҳам ушбу мамлакат ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.
Яна бир янгилик, Россия армиясига тегишли МиГ-31 қирувчи самолёти ўқув парвози вақтида ҳалокатга учраган. Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида айтилишича, бу қирувчи Россия шарқида Камчатка яқинида қулаган.