июл 09, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қурбонлар ва талофатлари бўйича сўнгги статистик маълумотларни эьлон қилди
    Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қурбонлар ва талофатлари бўйича сўнгги статистик маълумотларни эьлон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучларининг талофатлари ва зарарлари ҳақидаги янги статистикани тақдим этди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботида бу давлатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётларида охирги 24 соат ичида Украина кучларининг 9 та қарши ҳужуми қайтарилгани ва бу мамлакатнинг турли минтақаларида 800 нафар украиналик аскар ҳалок бўлганини маьлум қилди. Бу хабарга кўра, Россия ҳарбийларининг Запороже ва Донецк вилоятларида охирги 24 соат ичида олиб борган амалиётлари чоғида Украинанинг Ҳимарс ракета омбори, иккита ёқилғи омбори, Украинанинг бир Сукҳои 27 қирувчи самолёти, 6 Ҳимарс ракетаси ва 17 Украина дрони ҳам йўқ қилинган.

Шу билан бирга, Испания Мудофаа вазири Маргарита Роблес шанба куни Мадридда бўлиб ўтган сайловолди митинги чоғида ва АҚШнинг Украинага бу мамлакатдаги уруш баҳонасида кассетали ўқ-дорилар юбориш қароридан бир кун ўтиб, Испания АҚШнинг бу қарорига қарши эканлигини маълум қилди. 

Британия Бош вазири Риши Сунак шанба куни АҚШнинг Украинадаги уруш баҳонасида Украинага кассетали ўқ-дорилар юбориш қарорига жавобан Британия АҚШнинг бу қарорига қарши эканини айтди.

Канада Осло келишувларига риоя қилиш ва кассетали ўқ-дориларнинг тақиқланишига урғу бериб, Россияга қарши туриш учун бу турдаги ўқ-дориларнинг Украинага етказилишига қарши эканини эълон қилди.

38 нафар инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам АҚШнинг бу мамлакатдаги уруш баҳонасида Украинага кассетали ўқлар юбориш қарорига қарши чиқди.

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатнинг Украина урушига интервенцион ёндашувидан сўнг ва бу уруш баҳонасида Киевга доимий равишда қурол-яроғ юбориб, CНН телеканалига берган интервюсида АҚШ Украина армиясини кассетали ўқ-дорилар билан таъминлашни маъқуллаганини расман тасдиқлади.

Ёрлиқ