июл 10, 2023 11:16 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қурбонлари ва талофатлари бўйича сўнгги статистик маълумотларни эьлон қилди
    Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қурбонлари ва талофатлари бўйича сўнгги статистик маълумотларни эьлон қилди

Якшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги Украина кучларининг қурбонлари ва етказилган зарарлари ҳақидаги янги статистик маьлумотларни тақдим этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги Украина армиясининг айрим ҳудудларда олға силжиш ҳаракатлари муваффақиятсиз якунлангани ва сўнгги 24 соат ичида 470 нафар хорижий ва ҳарбий ёлланма аскарини йўқотганини маьлум қилган. Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат армияси Донецк, Запороже ва Красний Лиманда янги украиналик аскарларнинг ҳужумларини қайтарганини қўшимча қилди.

Вазирлик қўшимча қилди: Сўнгги 24 соат ичида 180 нафар украиналик аскар ва хорижлик ёлланма аскар Донецкка йўлда ҳалок бўлди, тўртта зирҳли жанговар машина, учта РМ-70 “Вампире” кўп ракета ташувчиси, Амста-Б гаубицаси ва америкалик М.109 Паладин ўзиюрар гаубица йўқ қилинди

Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, Запорожя ва Донецк жанубидаги йўлларда яна 210 нафар украиналик аскар ҳалок бўлгани, тўртта танк ва М.109 гаубицаси йўқ қилинганини маьлум қилди. Бундан ташқари, Красний Лиманга йўлда 80 нафар украиналик аскарлар ҳалок бўлди ва "Украинанинг икки қўпорувчи гуруҳининг ҳаракати зарарсизлантирилди".

Ёрлиқ