июл 12, 2023 10:34 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши йиғилишида Қуръонни ҳақорат қилишни глобал қораланди

Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг фавқулодда йиғилишида исломий давлатлар ташқи ишлар вазирлари ҳамда 80 дан ортиқ исломий ва ноисломий давлат вакиллари Қуръони Карим ва илоҳий динларнинг бошқа муқаддас китобларини ҳақорат қилишни қоралади.

Исломий муқаддасотларни, хусусан Қуръони Каримни ҳақорат қилиш Европанинг айрим давлатларида кўп марта содир бўлган. Бу жирканч хатти-ҳаракатларнинг сўнгги ҳолатида Швецияда Қуръони Каримнинг таҳқирланишини айтишимиз мумкин; бу ҳаракат унё мусулмонлари ва кўплаб халқаро форумларда кучли реакцияга сабаб бўлди.ИРНА агентлигининг сешанба кунги хабарига кўра, исломий давлатлар ташқи ишлар вазирлари, саксондан ортиқ исломий ва ноисломий давлат вакиллари ҳамда Эрон Ислом Республикаси, Саудия Арабистони, Покистон, Иордания, Миср, Қатар ва Индонезия ташқи ишлар вазирлари Женевадаги инсон ҳуқуқлари Кенгашининг фавқулодда йиғилишида видеомурожаатлар йўллаб, Европа давлатларида Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни қораладилар ва келгусида бундай жирканч хатти-ҳаракатлар такрорланмаслиги учун тегишли қонунлар ишлаб чиқилишини талаб қилдилар.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Қуръони Каримни ҳақорат қилишга бағишланган йиғилиши Женевада ислом мамлакатлари элчилари талабига биноан ўтказилмоқда. Эълон қилинган дастурга кўра, мазкур йиғилиш якунида Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан таклиф этилган Қуръони Карим ва динларни ҳақорат қилишни қораловчи резолюция тақдим этилиши ва маъқулланиши кўзда тутилган.

Ёрлиқ