июл 16, 2023 10:24 Asia/Tashkent
  • Кобул ва Исломобод ўртасида кескинлик кучаймоқда
    Кобул ва Исломобод ўртасида кескинлик кучаймоқда

Покистон Мудофаа вазирининг таъкидлашича, Кобул қўшни сифатида ўз мажбуриятларини бажармаяпти ва қўллари покистонликларнинг қонига бўялган террорчиларга бошпана беряпти.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Покистон Мудофаа вазири Муҳаммад Хаважа Осиф шанба куни ўз твитида Афғонистон Толибон ҳукуматини айблаб, мамлакат хавфсизлик кучларига қарши сўнгги ҳужумларга ишора қилиб, Афғонистон қўшни сифатида ўз мажбуриятларини бажармаётганини даьво қилган.

Покистон расмийларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида мамлакат хавфсизлик муассасаларининг 267 нафар ходими терактлар оқибатида ҳалок бўлган.

Хаважа Осиф шундай деди:Афғонистон қўшничилик ва қардошлик ҳуқуқини бажармаяпти ва Доҳа келишувига амал қилмаяпти. Унинг қўшимча қилишича, олти миллионга яқин афғон қарийб 50 йилдан буён Покистонда тўлиқ қочқинлик ҳуқуқига эга бўлиб яшамоқда, аксинча, покистонликларнинг қонини тўккан террорчилар Афғонистонда бошпана топиши мумкин.

Мавжуд вазият давом эта олмаслигини таъкидлаган Покистон мудофаа вазири Покистон ўз тупроғи ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун барча манба ва чора-тадбирларни ишга солишини огоҳлантирди.

Аввалроқ Покистон армияси ўз баёнотида “Теҳрики Толибон”нинг Афғонистондаги “хавфсиз бошпана” ва “ҳаракат эркинлиги” деб атаган жойдан хавотир билдирар экан, афғон фуқаролари Покистонда террорчилик фаолиятида иштирок этаётганини даьво қилган ва бу масалага жавоб бериш бўйича огоҳлантирган эди.

Ёрлиқ