июл 23, 2023 12:48 Asia/Tashkent
  • Америка ва Австралия бошчилигидаги кўп миллатли машғулотлар бошланди

Америка ва Австралия бошчилигидаги кўп миллатли ҳарбий машғулотлар бошланди.

Жума куни Австралия қирғоқларида бошланган икки ҳафталик машғулотларда АҚШ, Австралия, Япония, Канада, Фиджи, Франсия, Германия, Индонезия, Янги Зеландия, Папуа-Янги Гвинея, Жанубий Корея, Тонга ва Англия ҳарбий кучлари иштирок этди.

Хитойга бир ишора сифатида кўрилган бу машғулотда кучлар узоқ масофали ракета ҳужумини ўқитиш, десант қўшинлари, ҳаво жанги ва денгиз амалиётларини амалга оширади.

Ушбу машқ давомида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кеча хорижий портда ўзининг биринчи ҳарбий кемасини ишга туширди.

УСС Cанберра Сидней бандаргоҳидаги Австралия ҳарбий-денгиз базасида тантанали маросимда фойдаланишга топширилганидан сўнг АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг фаол флотига расман қўшилди.

Япония бу йилги "Талисман Сабер" кўп миллатли машғулотларида иштирок этувчи давлатлардан бири сифатида Австралияда ўзининг "12-тоифа" кемага қарши ракетасини илк бор синовдан ўтказди.

Ушбу ракета Австралиянинг Янги Жанубий Уелс шаҳридаги юк машинаси тизимидан 200 км масофада ушбу мамлакатнинг Жервис кўрфази соҳилидаги шарқий минтақадаги учувчисиз нишонга учирилган.

Ёрлиқ