июл 25, 2023 11:03 Asia/Tashkent
  • Россия Президенти томонидан янги қонун имзоланди
    Россия Президенти томонидан янги қонун имзоланди

Россия президенти мамлакат миллий валютасининг учинчи шакли ҳақидаги янги қонунни имзолади.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин душанба куни мамлакат миллий валютасининг учинчи шакли бўлган рақамли рубл тўғрисидаги қонунни имзолади.

Аввалроқ Россия банки рақамли рублни мамлакат миллий валютасининг офлайн режимда ва онлайн тўловлар учун ишлатилиши мумкин бўлган яна бир шакли сифатида ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Россия банки иш ҳақи ва пенсияларни рақамли рублга мажбурий ўтказиш бўлмаслигини, мамлакат миллий валютасининг учинчи шаклининг амалдаги икки эквиваленти – нақд ва нақд пулсиз рублга ўхшаш амал қилиш муддати бўлмаслигини маьлум қилди.

Россия молия вазири Антон Силванов яқинда мамлакат яқин орада ҳеч қандай чекловларга дучор бўлмайдиган рақамли рублни ишга туширишига ишора қилиб, айтди:Жаҳонда миллий валюталарда тўловни амалга ошириш ўсиш билан бирга бўлиши кутилмоқда.

Антон Силвановга кўра, ғарб давлатларининг доллар, евро ва бошқа валюталарга бўлган ишончи йўқолган.

Россия президенти Владимир Путин 2023 йил июн ойида мамлакатнинг шериклари билан савдо айирбошлашларининг аксарияти миллий валюталарда амалга оширилишини айтди.

Миллий рақамли валюта Россия Марказий банки томонидан 2020 йил охирида таклиф қилинган.

Ёрлиқ