август 05, 2023 10:17 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужум бошланганидан бери қурбонлари ва талофатлари тўғрисида маьлумот берди
    Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг қарши ҳужум бошланганидан бери қурбонлари ва талофатлари тўғрисида маьлумот берди

Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилди: Украина қарши ҳужум бошланганидан бери 43 мингдан ортиқ аскарини йўқотди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Россия Мудофаа вазирлиги жума куни Украина июн ойида ҳужум бошланганидан бери 43 минг аскарини йўқотганини айтиб, таькидлади:Бу статистик маълумотларга Украина ва хорижий касалхоналарга юборилган ярадорлар, чет эллик ёлланма аскарлар, шунингдек, узоқ масофали ва юқори аниқликдаги қуроллар билан қилинган ҳужумлар натижасида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар киритилмаган.

Россия Мудофаа вазирлиги қўшимча қилди:Киев ҳужуми бошланганидан буён Украина Қуролли кучларининг 4900 дан ортиқ турли хил қуроллари ўзаро алоқа чизиғи бўйлаб йўқ қилинди.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, қарши ҳужумдан сўнг икки ой ичида Украина армияси 26 қирувчи самолёт, 9 вертолёт, 1831 танк ва зирҳли жанговар техника, 747 дала қуроллари, шу жумладан Америка томонидан ишлаб чиқарилган 76 М777 артиллерия тизими, Полша, Германия, Қўшма Штатлар ва Франция томонидан ишлаб чиқарилган 84 та ўзиюрар қуроллар йўқотди.

Қуйидаги баёнот:Россия қуролли кучлари Украина ҳудудидан Россия хавфсизлигига таҳдид солаётган таҳдидларни қайтариш учун Украинани қуролсизлантириш мақсадида ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда.

Операция бошлангандан бери, 2022-йил 24-февралда Москва Донбас минтақаси аҳолисини ҳимоя қилиш, Россия хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш, Украинани ҳарбий бетарафликка мажбурлаш ва ундан нацист тенденцияларини олиб ташлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ёрлиқ