Россияда иқтисодий тараққиёт вазири пора устида ҳибсга олинди
Россияда иқтисодий тараққиёт вазири пора устида ҳибсга олинди
Россия Тергов қўмитаси мамлакат иқтисодиёт вазири Алексей Улюкаевни ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда қўмита вакили Светлана Петренко. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.
"Давлат лавозимини эгаллаб турган Алексей Улюкаевнинг қўлга олинишига 14 ноябрь куни вазирлик томонидан "НК "Роснефть" ОАЖ томонидан "Башнефть" АНК" ОАЖнинг 50 фоиз акциясини харид қилиш пакетини маъқуллаши учун 2 млн доллар пора олгани сабаб бўлди", - деган Петренко.
"Яқин орада вазирга нисбатан айблов эълон қилинади ва уни ҳибсда сақлаб туриш бўйича чора кўрилади", - деган ТҚ вакили.
Унинг сўзларига кўра, Улюкаев пора олаётган вақтда, далиллар билан бирга ушланган.
"Гап "Роснефть" вакилларига таҳдид қилиш билан бирга пора таъмагирлиги ҳақида бормоқда. Улюкаев порани олаётган вақтда ушланди", - дея аниқлик киритган Петренко.
"Роснефть" томонидан Иқтисодий тараққиёт вазирлиги бошқарувидаги "Башнефть"нинг 50,08 фоиз акциясини харид қилиши давлат активларини хусусийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган эди. "Роснефть" ушбу компания назорат пакети учун 329,69 млрд рубль маблағ тўлаган.