август 15, 2023 10:44 Asia/Tashkent
  • БМТ ва баъзи давлатлар Шерознинг Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳига уюштирилган терактни кескин қораладилар
    БМТ ва баъзи давлатлар Шерознинг Шоҳчероғ /а/ зиёратгоҳига уюштирилган терактни кескин қораладилар

БМТ Бош котиби Эроннинг Шероз шаҳридаги Шоҳчероғ/а/ зиёратгоҳида содир этилган терактни кескин қоралади.

Эрон телерадиокомпаиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш матбуот котиби Стефан Дюжарик журналистар йиғилишида сўзларидан иқтибос келтириб БМТ Бош котиби Шероздаги терактни кескин қоралади деб эълон қилди.

Дюжарик ўз сўзларида диний жойлар ва ибодат жойларига қаратилган бундай ҳаракатлар жирканждир. БМТ Бош котиби Шоҳчероғ /а/  террорчилик жиноят айбдорларини жиноий жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади деб маълум қилди.

Шунингдек Европа Иттифоқи ташқи сиёсати вакили  Питер Стано бу террор ҳужумни қоралаб бу ҳужум террорчиларнинг бегуноҳ фуқароларни нишонга олишига яна бир мисолдир. Европа Иттифоқи марҳумларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради деб айтди.

Франция ТИВ ҳам ўз твитида, Франция ҳукумат якшанба куни Шероздаги диний зиёратгоҳига уюштирилган терактни яъни ўтган йилнинг 26 октябрида яна бир теракт нишони бўлган жойдаги навбатдаги терактни кескин қоралайди деб ёзди. 

Испания ТИВ ҳам баёнот бериб, Испания ҳукумати яқинда Шероз шаҳрида содир этилган терактни кескин қоралайди ва марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб жароҳатланганларга соғайиш ва соғлиқ тилайди деб изоҳлади.

Ёрлиқ