Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасида қонли тўқнашув юз берди
(last modified Fri, 01 Sep 2023 09:02:11 GMT )
сентябр 01, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасида қонли тўқнашув юз берди
    Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасида қонли тўқнашув юз берди

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон чегара кучлари ўртасидаги тўқнашувда беш киши ҳалок бўлди ва яраланди.

2020-йилда Россия воситачилигида тинчлик шартномаси имзоланганига қарамай, Озарбайжон Республикаси ва Арманистон кучлари чегара ҳудудларида бир неча бор тўқнаш келган. Ҳар сафар икки давлатнинг ҳар бири иккинчисини сулҳ шартларини бузганликда айблайди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Озарбайжон Республикаси ва Арманистон чегара кучлари бугун жума куни эрталаб тўқнаш келган.

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги баёнот бериб, Арманистон кучларининг Калбжар ҳудудидаги озарбайжон кучлари жойлашган жойга миномётлар билан ҳужум қилганини иддао қилди. Бу ҳужумда икки озарбайжон аскари яраланди.

Озарбайжон кучларининг отишмаси натижасида 2 нафар арман аскари ҳалок бўлди, бир киши яраланди.

Эслатиб ўтамиз, Арман ва Озарбайжон кучлари ўртасидаги можароларнинг шиддати шу даражадаки, икки давлат расмийлари яна музокаралар олиб боришга ва тинчлик битими тузишга мажбур бўлди.