Озарбойжон Республикаси Арманистон билан умумимй чегарада ҳарбий техникаларини кўпайтирмоқда
(last modified Wed, 06 Sep 2023 10:43:04 GMT )
сентябр 06, 2023 15:43 Asia/Tashkent
  • Озарбойжон Республикаси Арманистон билан умумимй чегарада ҳарбий техникаларини кўпайтирмоқда
    Озарбойжон Республикаси Арманистон билан умумимй чегарада ҳарбий техникаларини кўпайтирмоқда

Арманистон ҳукумати Боку ҳукуматини икки давлат чегара ҳудудига қўшин ва қурол-яроқ жўнатишда айблади.

Сўнгги ҳафталарда Озарбойжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги қўшма чегарадаги можаронинг кучайиши жараёни давом этмоқда.

Эрон телередиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча сешанба куни Тоғли Қорабоғдаги Арманистон армияси кучлари икки давлат қўшма чегарасида Озарбойжон республикасининг ҳарбий ҳаракатлари кучайгани ҳақида хабар берди.

Кеча кечқурун Озарбойжон республоикаси армияси танклари ва артиллерия бўлинмаларини ҳаракатга келтира бошлади ва бу ҳарбий ўтказмаларнинг видеолари ҳам ижтимоий тармоқларда тарқатилди.

Арманистон республикаси радиоси ҳам  чегарада жойлашган арман аскарлари хабарига таяниб, ҳарбий техника, айниқса Озарбойжон Республикасини артиллерия бўлинмаларининг ҳаракати ва тўпланишини маълум қилди.

Айтиш керакки Арманистон Бош вазири Никол Пашинян россиялик кўк  дубулғачиларининг ҳатти-ҳаракати ва ишини танқид қилгани ортидан кеча Россия Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарвар кучлари учун янги қўмондонини тайинланганди.

Эсатиб ўтамиз Озарбойжон Республикаси ва Арманистон 2022 -йилда 44 кун давом этган Тоғли Қорабоғ уруши ортидан тинчлик шартномасини имзолаганди.

3 томонлама баёнотлар  деб аталадиган бу келишувга асосан, баҳсли ҳудудларга Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.