Марокашда юз берган кучли зилзила оқибатида 296 киши қурбон бўлди
(last modified Sat, 09 Sep 2023 06:45:13 GMT )
сентябр 09, 2023 11:45 Asia/Tashkent
  • Марокашда юз берган кучли зилзила оқибатида 296 киши қурбон бўлди
    Марокашда юз берган кучли зилзила оқибатида 296 киши қурбон бўлди

Марокаш ИИВ ўз хабарида, бу мамлакатда юз берган зилзила оқибатида 296 дан оритиқ киши ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилди

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги ссайтининг хабар қилишича, Марокаш   миллий геофизика институти маҳаллий вақти билан соат 23:11 да Марокаш марказида жойлашган Окаймден минтақада ер ички тўлқинлари шкаласи бўйича /Рихтер/ 7 магнитутали зилзила содир бўлганини эълон қилди.

Мағриб -Марокаш ИИВ вазирлиги шунингдек Окаймден минтақасида 10 километр чуқурликда содир бўлган бу зилзила оқибатида 296 киши ҳалок бўлди ва 153 нафар ҳам жароҳатланди деб қўшимча қилди.

Бу зилзила сабаб ўнлаб уйлар ҳам вайрон бўлган.

Зилзиладан жабр кўрган ҳудудлар аҳолисидан бири ер тахминан 20 сония давомида силкинди ва дастлабки зилзиладан кейин ҳам ер силкиниши содир бўлди деб айтди.