Россия Шимолий сувларда ҳарбий машғулотлар ўтказади
(last modified Tue, 19 Sep 2023 05:24:51 GMT )
сентябр 19, 2023 10:24 Asia/Tashkent
  • Россия Шимолий сувларда ҳарбий машғулотлар ўтказади
    Россия Шимолий сувларда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат шимоли-шарқида шимолий денгиз йўлини ҳимоя қилиш мақсадида ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондонлиги бошчилигида ўқув машғулотлари ўтказилишини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида:Ушбу машғулот Россия ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Николай Оменов бошчилигида мамлакатнинг шимоли-шарқий минтақасидаги шимолий денгизлар сувларида ўтказилади.

Ушбу ҳарбий маневр Чукчи ва Беринг денгизлари сувларида, шунингдек, Чукотка ярим оролида ўтказилмоқда ва 10 000 га яқин рус қўшинлари ва Россия денгиз флотининг Тинч океан дивизиясининг 50 дан ортиқ ҳарбий техника бўлинмалари иштирок этмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида давом этди: бу ҳарбий машғулотнинг биринчи қисми Беринг денгизининг шимолий-шарқий қисмида кемалар гуруҳини мағлуб этиш учун зарба бериш машқларидир.

Ушбу маневрлар артиллерия ва ракета отишмаларини, қуруқликдаги кучларга қарши мудофаани машқ қилишни ва шимолий қирғоққа қараб ҳаракат қилишни ўз ичига олади.

Ёрлиқ