октябр 03, 2023 12:05 Asia/Tashkent
  • Рабиул-аввал ойининг 17-куни Ислом пайғамбари (с.а.в) ва Имом Жафар Содиқ (р.а.) таваллуд айёмлари куни билан табриклаймиз
    Рабиул-аввал ойининг 17-куни Ислом пайғамбари (с.а.в) ва Имом Жафар Содиқ (р.а.) таваллуд айёмлари куни билан табриклаймиз

Бугун (сешанба), 17 рабиул-аввал Ислом пайғамбари (с.а.в.) таваллуд айёми ва Имом Жафар Содиқ (р.а.)нинг таваллуд кунлари муборакдир.

Бугун (сешанба) ҳижрий 1445 йилнинг рабиул-аввал ойининг 17-кунида Исломнинг суюкли пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) таваллудлари ҳамда ул зотнинг набираси Имом Жафар Содиқ (р.а.)нинг муборак таваллуд айёмларидир.

Исломнинг суюкли пайғамбари ҳазрати Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) таваллуд топган кечада исломий Эроннинг турли минтақалари аҳолиси, шиа ва суннийлар, масжидлар, уйлар, кўча ва дўконларни байроқлар ва ранг-баранг чироқлар билан безатиб, сўнгги илоҳий пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд кунлари нишонлашди.

Эрондаги шиа ва сунний мусулмонларнинг Пайғамбаримиз (с.а.в.) таваллудларини нишонлашда иштирок этиши ислом умматининг ҳамдардлик ва ҳамжиҳатликнинг гўзал намоён бўлишини кўрсатди.

Суннийлар раби ул-аввал ойининг 12-кунини, шиалар эса шу ойнинг 17-кунини Исломнинг суюкли Пайғамбари (с.а.в.) таваллуд куни деб биладилар.

Ислом оламида ваҳдат жарчиларидан бири бўлган Эрон Ислом Республикаси асосчиси Имом Ҳумайний (р.а.) бу масаладан фойдаланиб, исломий гуруҳларни бирлаштириш ва бир-бирига яқинлаштириб, бу икки сана орасидаги интервални ( Рабиул-аввал ойининг 12-17 кунлари) “Ваҳдат ҳафтаси” деб ном беришган.

Ёрлиқ