ноябр 11, 2023 11:11 Asia/Tashkent
  • Норвегия Бош вазири ҳам сионистик режимнинг Ғазо секторидаги жиноятларига қарши норозилик билдирди
    Норвегия Бош вазири ҳам сионистик режимнинг Ғазо секторидаги жиноятларига қарши норозилик билдирди

Норвегия Бош вазири Жонс Гар Стор кеча сионистларнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларига норозилик билдириб, Исроил режимининг Ғазони шиддатли ва ваҳшиёна бомбардимон қилиши халқаро уруш қонунларини очиқдан-очиқ бузишдир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Норвегия Бош вазири Жонс Гар Стор ўз сўзларида, тинч аҳоли ўзларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва Исроил режимининг халқаро уруш қонунларнии бузиши қораланиши керак. Сионистик режим тажовузи натижасида Ғазо сектордаги тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кескин ортиб бораёти билан бир пайтда  Белгия расмийлари ҳам Исроил режими томонеидан Ғазо бўлгасини бомардиомн этилиши ноинсоний эканлигини ткаъкидламоқда.

Белгия мамлакати Бош вазири Алексанр де Круа ҳам кеча Брюсселда ўтказилган конференция чоғида Исроил режимини Ғазога ҳужумларини" номутаносиблик" деб атади.

Ўтган чоршанба куни ҳам Белгия Бош вазири ўринбосари Европада Исроил режимини бойкот қилиш бўйича камдан-кам сўров билан чиққанди.

Яшил паритяси сиёсатчиси Петра де Сутер эса энди Исроли режимини бойкот қилиш вақти келди. Ғазо спекторининг бомбардимон этилиши ғайриинсонийдир деб айтди.

Белгия мамлакати тараққиёт ҳамкорлик вазири Каролин Генс эса Фаластин халқини қўллаб-қувватлаб бу мамлакат ҳукумати Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқаётанини хабар қилди.

Белгия сенат мажлиси раисининг ўринбосари Форат Бен Чиха ҳам кеча сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятларига норозилик билдириб бу урушда халқаро қонунлар энди ҳурмат қилинмаслигини тушуниш учун ҳуқуқшунос бўлиш ҳам шарт эмас деб эълон қилди.

Ёрлиқ