ноябр 22, 2023 11:30 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати: Киев ҳукуматнинг Путинга суиқасд қилиш даъвоси хом хаёлдан ўза нарса эмас
    Россия ҳукумати: Киев ҳукуматнинг Путинга суиқасд қилиш даъвоси хом хаёлдан ўза нарса эмас

Кремль саройи матбуот котиби Украина расмийлари Россия презинтини ўлдириш билан бир неча бор таҳдид қилган аммо Киев Путинга суиқасд уюштира олмайди ва бу даъво фақат хом хаёлдан бошқа нарса эмас деб таъидлади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича Кремль саройи наттоғи Дмитрий Песков  ўз сўзларида  Укринаа расмийларининг турли даражалари алақачон  оғзаки равишда Владимир Путинни ўлдириш ҳақида бир неча бор иддао қилганди аммо ҳақиқат шудирки амалда улардан ҳеч бир нарса чиқмайди ва улар ҳеч қачон бу йўлда мувафақиятга эриша олиайдилар деб изоҳлади.

Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский ҳам  “Sun”  журналига берган интервьюсида ва ушбу инглиз журнали мухбирининг  Киевда Путинга суиқасд режаси борми ёки йўқ деган саволга жавобан бу уруш ва Украина ўз ҳудудини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга деб айтганди.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳам бу мамлакатнинг Сухой-34 русумли қирувчи самолёти Донецк жанубида Киев ҳукуматига алоқадор ҳарибй бўлинмаларни йўқ қилганини маълум қилди.

Кеча Россия Мудофаа вазирлигининг  "Нюзвик"  нашрияси ҳам  тафсилотларга ишора қилмасдан Сухой -34 русумли қирувчи ва гипертовушли самоёлтдан отилган бомбалар Донецк жанубида Украина бўлинмасини йўқ қилди деб эъон қилди.

Ёрлиқ