Владимир Путин Россиянинг навбатдаги президентлик сайловларида қатнашишини маълум қилди
Президентлик муддати келаси йил-2024 йил май ойида тугайдиган Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин бу мамлакатнинг келаси президентлик сайловларида ўз номзодини қўйишини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Донецк Халқ республикаси Ассамблеяси спикери Артём Жога Миллий Қаҳрамон куни маросимида Путиндан Россия президенти сайловининг навбатдаги босқичида ҳам ўз номзодини қўйишига таклиф қилди.
Владимир Путин ҳам бу таклифга жавобан мазкур масалага розилигини маълум қилиб сайловда иштирок этишини айтди.
Россиянинг амалдаги президентини сайловолди кампанияси тафсилотлари ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йил 7-май кунида Владимр Путиннинг президентлик муддати тугаши муносабати билан Россияда навбатдаги президентлик сайловлари келаси йилнинг 17 март кунида бўлиб ўтади.
Кремль матбуот котиби, Дмитрий Песков эса Владимир Путиннинг сайловда иштирок этиш қарари ҳақидаги изоҳлари сўровларига жавоб деб таъкидлади.
У шунингдек Владимир Путиннинг сайловолди кампанияси ҳали қонуний равишда бошланмаган чунки у ҳали номзод сифатида рўйхатдан ўтмаган.