апрел 18, 2024 16:29 Asia/Tashkent
  • Россия Хавфсизлик Кенгашида сионистик режимга қарши санкцияларни зудлик билан кўриб чиқишни талаб қилди
    Россия Хавфсизлик Кенгашида сионистик режимга қарши санкцияларни зудлик билан кўриб чиқишни талаб қилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Ғазода зудлик билан оташкесим ўрнатиш. сионистик режимга қарши санкцияларни қайта кўриб чиқиш ва БМТнинг фаластинлик қочқиларга ёрдам бериш агентлиги (UNRWA) фаолиятини қайта тиклашга чақирди.

ТАСС ахборот агентлигинг хабар қилишича,  кеча Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя  Хавфсизлик кенгашнинг йиғилишида сўзлаган нутқида , мазкур Кегнашнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги 2728-сонли резолюциясининг маъқулланиши бу минтақанинг барча муҳтож аҳолиси учун  гуманитар ёрдамга хавфсиз ва тўсиқсиз киришини кафолатлайди ва бу инқирознинг бутун минтақада тарқалиб бораётган таҳдидининг олдини олишга ёрдам беради деб маълум қилди.

У ўз сўзларида,  геноцидчи сиоинстик режим томонидан Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига риоя қилмаслик бу режимга қарши санкциялар қўлланишига олиб келиши керак ва Хавфсизлик кенгаши бу масалани зудлик билан текшириши зарур деб таъкидлади.

Небензя, шунингдек,  Фаластин ва сионистик режим ўртасидаги можаро кучайганидан бери икки миллионга яқин фаластинлик уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Уларнинг баъзилари гуманитар ва халқаро мақомига қарамай, сионистик  режим ҳужумлари нишони бўлишда давом этаётан   UNRWA назоратидаги муассаларга паноҳ топган деб эълон қилди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили бир қатор асосий донороларнинг  UNRWA ходимларининг ҲАМОС билан ҳамкорлик қилишгани ҳақидаги асоссиз айбловлари туфайли унга молиявий ёрдам беришни тўхтатиш қароридан  ҳайрат ва ғазаб билдириб Россия дезинформацион кампаниялар орқали,  UNRWAни обрўсизланиришига уринишларини кескин қоралайди деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ