БМТ томонидан шаҳид Иброҳим Раисий хотирасига бағишланган йиғилиш ўтказилади
БМТ Бош Ассамблеяси Эроннинг шаҳид бўлган президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган делегация хотирасини улуғлаш учун йиғилиш ўтказмоқчи.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар илишча, БМТ Бош ассасблеяси раиси Деннис Френсис /жума / ўз баёнотида, Бош Ассамблеяси шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари шарафига хотира маросими ўткзилишини хабар қилиб, мазкур маросим пайшанба куни /30 май/ маҳаллий вақт билан соат 10:00 да БМТ Бош Ассамблеясининг аосий залида бўлиб ўтади деб таъкидлади.
Ўтган пайшанба оқшомида Денис Франсис Нью-йоркдаги Эрон Ислом республикаси ваколатхонасига бориб Эроннинг марҳум президенти шаҳид Сайид Иброҳим Раисий ҳамда шаҳид бўлган ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён хотирасига бағишланган дипломатик меморандумни имзолади.
Бундан олдин БМТ Бош Ассамблеяси вертолёт ҳалокати чоғида шаҳид бўлган Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари жумладан Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Абдуллоҳиён хотираисга бир дақиқалик сукут сақлаганди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам Эроннинг Нью-йоркдаги доимий ваколатхонасида бўлиб, марҳум президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари шаҳид бўлганликлари шарафига ёдгорлик идорасида матн ёзиб имзо чекди.
Шунингдек БМТ Хавфсизлик кенгашида вертолёти ҳалокатида шаҳид бўлган, Эрон президенти ва ТИВ раҳбари уалапрнинг ҳамроҳлари хотирасига сукут сақлаб БМТ байроғини ярм кўтарилди.
Ҳозиргача 50 дан ортиқ давлат элчилари ва вакиллари Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси жойлашган жойда ёдгорлик китобига имзо чекиб, шаҳид бўлган Эрон президенти ва ТИВ раҳбарига ҳурмат бажо келтирди.