Россияга қарши ахборот воситалари санксияларини юклаш таклиф қилинди
Брусселдаги Мартенс таҳлилий маслаҳат маркази Россияга қарши ахборот воситалари санксияларини юклашни таклиф қилди.
Спутник ахборот агентлигининг хабарига кўра, Европа Иттифоқи қароргоҳи Брусселдаги қарор чиқариш кенгашида фаолият юритувчи Мартенс таҳлилий маслаҳат маркази Россия ахборот воситаларининг Европа оммавий мафкурасига ижобий таъсир ўтказишини камайтириш учун чора-тадбирлар кўрилиши ва амалга оширилишини таклиф қилди.
Бу марказ чиқарган баённомасида эълон қилинишича, энг таъсирлилари Спутник ахборот агентлиги, Россия Сегодня ахборот агентлиги ва Россияйская газета бўлмиш Россия ахборот воситалари Европа аҳолисининг оммавий мафкураси устидан катта таъсирга эга.
Мартенс маркази эълон қилишича, бу таклифни киритувчилар ишонадилар ки, Россия ўз матбуоти ва ахборот воситалари орқали суриялик қочқинларга нисбатан европаликларнинг нафрат ҳиссини ўйғотаётган эмиш.