Осиё иқтисодиёти | Осиё фонд бозорларида акция қийматининг текиссизлиги
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98592-Осиё_иқтисодиёти_Осиё_фонд_бозорларида_акция_қийматининг_текиссизлиги
Аксарият Осиё давлатлари фонд бозорларининг асосий индекслари текиссизлик (ноусув) йўли билан ҳаракат қилди
(last modified 2026-02-09T06:29:30+00:00 )
Январ 20, 2026 10:29 Asia/Tashkent
  • Осиё фонд бозорларида акция қийматининг текиссизлиги
    Осиё фонд бозорларида акция қийматининг текиссизлиги

Аксарият Осиё давлатлари фонд бозорларининг асосий индекслари текиссизлик (ноусув) йўли билан ҳаракат қилди

Осиё давлатлари фонд бозорлари турли мамлакатларда текиссиз (ноусувли) ҳаракат қилди. Япония фонд биржасининг “Nikkei 225” индекси тушиб кетган бўлса, Жанубий Корея фонд биржасининг “KOSPI” индекси ўсди.

Шунингдек, Хитойнинг Шанхай биржасининг бирлаштирилган индекси ва Ҳонг Конг биржасининг “Hang Seng” индекси қийматининг тушишига дуч келди, Ҳиндистон биржасининг “SENSEX” индекси ҳам пасайди.

Тайван ва АҚШ ўртасида тариф келишуви

Бошқа хабарга кўра, Тайван ва АҚШ тарифлар бўйича келишувга эришди.

Тайван АҚШда ишлаб чиқарилган автомобил саноати ва ёғоч мебел маҳсулотлари учун 15 фоизли тарифни қўшимча харажатсиз кафолатлади ва аэрокосмик саноатда ишлатиладиган айрим қисмларга эса ҳеч қандай тариф қўлланмаслигини белгилади.

Тайван бош вазири Чоу Чжун-тай ушбу янги савдо келишувини қўллаб-қувватлади, бироқ Пекин буни қоралади.

Ушбу келишувга кўра, АҚШнинг Тайван маҳсулотларига қўйган тарифлари 15 фоизга камайтилади ва бунга эса АҚШнинг технология саноатига 250 миллиард доллар янги инвестиция киритилиши жавоб бўлади