Франция: Ҳурмуз бўғозида АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик қилмаймиз
-
Франция: Ҳурмуз бўғозида АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик қилмаймиз
Франция президенти деди: Ҳурмуз бўғозига қарши ҳеч бир амалиётда АҚШга қўшилмаймиз.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Франция президенти Эммануэл Макрон Париж ҳукумти Ҳурмуз бўғозига қарши АҚШнинг ҳеч бир амалиётига қўшилмайди, деб айтди.
Кеча давлат кабенти йиғилишда сўзлаган нутқида, Макрон, Париж Эрон билан тўқнашувларни бир томони эмас ва Ҳурмуз бўғозини қайта очиш учун ҳозирги вазиятда АҚШ армиясига ҳамроҳлик қилмайди, деб эълон қилди.
Олдинроқ Европа Иттифоқи, Германия, Испания, Италия, Япония, Финляндия, Юнонистон ва Британия ҳам АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эроннинг Ҳурмуз бўғозида ҳарбий иштирокига асосланган лойиҳасига қарши чиқишганди.
Бу хусусда АҚШнинг Вашингтон пост газетаси ҳам қуйидагича ёзган: Эрон томонидан Ҳурмуз бўғозини назорат этилиши урушни тайинловчи ва белгилови омилига айланиб бормодқа ва аксарият кемалар учун бу бўғозни ёптилишича қолишидан хавотирлар сабаб энергетика бозорларида кўп муаммолар келиб чиққан.
Вашингтон постиниг ёзишича, Форс Кўрфазидаги АҚШ иттифоқчилари Трамп ҳукуматидан ғазабдалар,чунки тўқнашувлар энди 3 чи ҳафтачига кириб борган. Олдинроқ Оқ уй етакчилари ўз иттифоқчиларига уруш жуда тез суръатда бўлади деб айтишганди, аммо энди уруш чўзилиб кетгани яққол намоён бўлган.