Эронда президентлик сайлови учун 1600дан ортиқ номзод қўйилди
https://parstoday.ir/uz/radio/iran-i17232-Эронда_президентлик_сайлови_учун_1600дан_ортиқ_номзод_қўйилди
Эронда 1 минг 600 нафардан ортиқ киши мамлакат президентлиги учун сайловга номзодини қўйди.
(last modified 2018-08-22T17:50:21+00:00 )
апрел 17, 2017 09:25 Asia/Tashkent
  • Эронда президентлик сайлови учун 1600дан ортиқ номзод қўйилди
    Эронда президентлик сайлови учун 1600дан ортиқ номзод қўйилди

Эронда 1 минг 600 нафардан ортиқ киши мамлакат президентлиги учун сайловга номзодини қўйди.

Булар орасида сўнггилардан бўлиб, номзодини расмийлаштирганлар Теҳроннинг 55 яшар ҳокими Муҳаммад Бақир Қолибаф, биринчи вице-президент, 60 яшар Исҳоқ Жаҳонгирий, 60 яшар собиқ президент Маҳмуд Ахмадийнажот ҳам бор.

Расмий маълумотга кўра, номзодлар жами сони 1 минг 636 нафар ва буларнинг 137 нафари аёл кишидир. Бунга қадар, Эронда аёллар номзоди қабул қилинмас эди.

Сайловолди кампанияси 28 апрель куни бошланади ва сайловда, одатан, 6 нафаргача номзод қатнашади.

Эронда президентлик сайлови 19 май куни бўлиб ўтади.