Маълумки, ота-оналарнинг фарзандлар билан муомаласи раҳм-шафқат ва меҳр-муҳаббат устига қурилади. Бунда шак-шубҳа йўқ. Шунга қарамай, ота-оналарнинг айрим муносабатлари фарзандлар назарида соф меҳр-муҳаббатга зид бўлиб кўринади. Бу фарзандларни жазолаш, уларга буйруқ бериш, шунингдек, баъзи кўнгилочор машғулотлардан ман қилиш, баъзи болалар билан ўртоқлашишдан огоҳлантириш ва шунга ўхшаш ишларда ўз аксини топади. Демак биз муомала мувозанатини сақлашга, бошқача қилиб айтганда, фарзандларимиз бил