май 04, 2017 12:26 Asia/Tashkent

Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган.

Гўзал исломий тарбия олган фарзандларгина чинакамига “жаннат райҳонлари” деб мақталади. Аксинча инсонийлик фитратидан чекинган, тарбияси бузуқ болалар жамиятнинг зараркунандаларига айланишади.

 Шу боис Ислом динимиз фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратади ва бу муҳим масалани ота-она ва жамият олдидаги энг зарур вазифалардан бирига айлантиради. Фарзандимизга исломий тарбия бериш учун нималар қилишимиз, қайси усул ва тажрибалардан фойдаланганимиз маъқул?

Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган.

Ҳар бир ота-она фарзандини солиҳ, маънавий баркамол бўлиб вояга етишини орзу қилади.

Ана шу орзу-умидлар рўёбга чиқишида Ислом дини баён этган кўрсатма ва иршодларга амал қилиш муҳимдир. Қуръони каримнинг Таҳрим муборак сураси 6 ояти каримасида : “Эй иймон келтирганлар,ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз...”  деган ояти каримаси шу дастурларидан биридир. Мазкур оятдаги “дўзахдан сақлангиз” иборасини икки дунё саодатига сабаб бўлувчи хайрли амаллар билан шуғулланишга даъват қилиш деб тушуниш лозим бўлади.

Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) муборак ҳадисларида мазкур оятга амал қилиш йўл-йўриғини тушунтириб: “Фарзандларингизни итоаткорликка, қайтарилган нарсалардан сақланишга буюринглар. Ана шулар уларни дўзахдан асрайди”,-деганлар.

Шариатимизда ёшларнинг одоб-ахлоқи, таълим-тарбиясига эътибор энг муҳим масалалардан саналади. Бу унинг ёшлигида олган одоб-ахлоқи ҳамда илм-маърифатига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в) муборак ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобини чиройли қилинглар”, деган бўлсалар, бошқа бир ҳадисда: “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир”, деб марҳамат қилганлар.

Фарзандини юриш-туришида, ўзининг диний ва миллий қадриятларини эъзозлайдиган инсон қилиб вояга етказиш ҳам ота-она ва барчамизнинг бурчимиздир.

Болалар дин ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги илк маълумотларни ўз уйи ва оиласида олади. Ислом мусулмон оиласини бир қанча одоб ва ахлоқ қоидаларига риоя этишни буюради ва икки дунё саодатига эришиш учун бунга болалар ҳам, катталар ҳам масъуллигини алоҳида уқтиради.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Табиийдирким болалик  даври шундай давр ҳисобланадиким, инсон осонлик билан кўрсатмаларни ўрганади ва унинг ўрганган илми бу чоғда жуда  кучли бўлади. Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади.

Фарзанд тарбиясида энг муҳим омиллардан бири эр ва хотиннинг ҳамкорлигидир. Аёл ўз табиатидан келиб чиқиб ўзига юклатилган масъулиятни адо этиш билан бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Шунингдек эр ҳам ўзига юклатилган хос масъулият яъни оиласини ҳар жиҳатдан таъминлаш бирга фарзанд тарбияси билан машғул бўлади. Машаққат ва мусибатларни бартараф қилиш билан бирга, фарзандлар тарбиясида олоҳида аҳамият бериш лозим.

Ислом дини фарзанд тарбияси масъулиятини ота-оналарга юклаган. Шундай бўлгач ҳеч ким четга чиқа олмайди. Ота-оналар фарзандларини инсонлар билан хушмуомалада бўлиши, ростгўй, омонатдор, илм-ҳунар ўргатиш, ватанига содиқ бўлиш, ватанини асраб-авайлаш, ватанига жонини беришга тайёр бўладиган инсонлар қилиб етиштиришга масъулдирлар. Фарзандининг ёмон хулқ ва сўзлардан, қабиҳ иш ва ёмон одатлардан пок бўлиши учун ҳам ота-она жавобгардир.