Биз билан Эронга келинг
Домғон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Сайёҳат қилишнинг азиз ишқивозлари, таъкидлаб ўтганимиздек, Қадимий Домғон шаҳри хос ва бой маданиятга эга бўлгани боис, унда кўплаб тарихий ва нодир обидаларни кузатиш мумкин. “Гирдкуҳ” қалъаси, Домғон ҳисор тепаси, жомеъ масжид, Имомзода Жаъфар мақбараси, Туғрал минораси, Торихона масжиди, “Чашмаи Али” мажмуаси, Шоҳ Аббосий ва Сипаҳсолор карвонсаройи Домғонинг энг муҳим тарихий обидаларидан ҳисобланишади. Уларнинг айримлари милоддан тўрт юз олдин қурилган. Домғондаги ушбу тарихий ёдгорликлар ўртасида “Ҳисор” тепаси халқаро шуҳратга эгадир. Шу сабабдан сўҳбатимиз давомида мазкур минтақа ҳақида сизга маълумот бермоқчимиз.
Домғон шаҳрининг жануби-шарқий қисмидан икки километрлик узоқликда “Ҳисортепа” номланган баландлик мавжуддир. Эрон тамаддуни даврларининг таништириш ва қиёслашда “Ҳисортепа” муҳим рол ўйнайдиган мажмуадир.
Ушбу тепа археологлар учун халқаро илмий ва тадқиқот доираларида муҳим манба саналади. Археологлар узоқ изланишлар давомида ва кўплаб қазилма ишларини амалга оширганларидан кейин мазкур минтақада 6500-6600 йил олдин ҳам одамлар яшашганини аниқлашади.
“Ҳисортепа”нинг энг ривожланган вақти 4300 йил олдин бўлган. Ер қаъридан одамларни қандай яшашганига доир нишоналар қўлга киритилган. Мазкур даврнинг меъморчилиги зинапоялар билан бир-бирига уланган кичик уйлардан иборат бўлган. Одамларнинг ҳаёт тарзи ҳам ўша даврда жуда оддий бўлган. Аҳолининг ҳаётий иқтисодини ўша вақтда асосан уч соҳа, яъни тижорат, чорвачилик ва деҳқончилик ташкил этарди. Мазкур минтақада қўлга киритилган юзлаб ўймакорлик қилинган муҳрлар хатнинг мавжудлигини ҳамда Ҳисортепа ҳалқи Эрон жануби-шарқида яшовчи ва Покистондаги Синд дараси аҳолиси билан савдо-тижорат алоқалари билан эга бўлганидан далолат беради. Мазкур даврда мовий ва бошқа қимматбаҳо тошлар Афғонистоннинг Бадахшон ва Жалолободидан ушбу минтақа олиб келинган ва Домғонда эса фируза рангли қимматбаҳо тошлар қазиб чиқарилган ва бошқа жойларга сотилган. Металл ва қўрғошимнинг кичик парчаларини эритувчи қўрларнинг ҳам мавжудлиги Домғондан ўша вақтда четга металл сотилишини кўрсатади.
Айтиш лозимки, Эроннинг барча шимолий қисми ҳамда шимоли-шарқий қисмида олиб борилган тадқиқотлар натижасида фақат Ҳисор тепасида хат намуналари топилган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, мазкур минтақанинг аҳолиси бойлик, маданият, тижорат ва тамаддун равнақига эга бўлгани боис душманлар ҳужумлари билан юзмаюз бўлади ва шаҳар ушбу оғир урушда нобуд бўлади. Шак-шубҳасиз, Ҳисор тепасида мавжуд энг қадимий тамаддундан янги тамаддун қаватларигача эронликлар ҳаётининг бир неча асрнинг ҳосиласи бўлган меъморчилиги, маданияти ва тарихи яширинган. Эҳтимол, яқин кунларда мамлакатнинг ушбу соҳаларига боғлиқ янги кашфиётлар мазкур минтақада амалга оширар.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Эронда Ислом даврига мансуб энг қадимий бўлган бинолардан бири Домғондаги “Торихона” масжидидир.Сосонийлар даврида бўлган меъморчилик услубида қурилган ушбу бино, кўринишда, ҳижрий-қамарий учинчи, тўртинчи асрлардаги зилзилалар харобаларидан нажот топган ва озгина ички фазо ўзгаришлари билан кейинги фойдаланишлар учун сақланиб қолинган.
Ҳозирги кунда Домғон шаҳрининг марказида жойлашган ушбу масжид кўплаб қисмларга эга бўлиб, ушбу қисмлар замон ўтиши билан бузилган ва ёки қайта қурилган.Масжиднинг энг қадимий меъморчилигини ундаги айвон, тун ўтказиш саройи ва минора ташкил этади. Масжид биносидаги баланд айвон, тун ўтказиш саройи ва минорада ишлатилган керамика безаклари кўрсатмоқдаки, мазкур масжид бешинчи асрнинг ўртаси ва охирида қурилган.
Домғон жоме масжиди минорасининг баландлиги 32 метрни ташкил этади. Минора устида куфий хатида ёзилган ва ғиштлар билан безатилган иккита катиба мавжуд.
Домғон жоме масжиди яқинида Имомзода Жаъфар (а) мажмуаси жойлашган. Ушбу мажмуага Имомзода Жаъфар (а)нинг сағанаси, Шоҳрух мақбараси ва “Чиҳил духтарон” биноси киради.Мазкур мажмуанинг бунёд этиш тарихи салжуқийлар даврига бориб тақалади ва мажмуа тарихий мерос рўйхатига киритилган. Имом Жаъфар (а) сағанаси деворлари ва “Чиҳил духтарон” биноси минорасида ёзилган Қуръон оятлари ушбу мажмуага ўзгача чирой бахш этган. Таъкидлаб ўтганимиздек, Домғон туманида кўплаб тарихий ёдгорликлар мавжуд ва навбат билан уларни сизга таништириб борамиз.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.