декабр 10, 2016 15:08 Asia/Tashkent

Рисолат, Жумҳурии Исломи ва Жавон газеталари

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради Осиёнинг ғарбий минтақаларида охирги бир неча йил йил давомида вужудга келган ўзгаришларни кўздан кечирсак, минтақа бўҳронларини ижод этиш ва мазҳабий урушларни келтириб чиқариш учун Америка, унинг европалик ва араб иттифоқчиларининг бўзғинчилик роллари яққол аниқ бўлади. Америка ва минтақада фаолият олиб бораётган жосуслик ташкилотлари ИШИД террористик гуруҳ билан қарши кўраш олиб бориш мақсадига эга эмаслар, балки бу гуруҳни бошқаришади ҳамда Сурия ва Ироқни бўлиб ташлаш мақсади билан бўҳронларни ижод этишни хоҳлашади. Бу бўҳроннинг давом этиши америкалик кучларнинг узоқ муддат давомида ҳузур топишлари учун замина яратади ва улар яқиндан тўриб минтақа ўзгаришларини бошқара олишади ҳамда ўзларининг мақсадларини амалга оширишади. Бошқа томондан Ғарб мамлакатлари шундай фикрга эгаларким, агар ИШИД террористик гуруҳи Осиёнинг ғарби ва Африканинг шимолида нобуд бўлса, Ғарб мамлакатларига юз қаратади. Шунинг учун террористлар Ғарб мамлакатларига ҳужум қилиш фикрига келмасликлари учун террористлар Ғарб мамлакатларидан узоқда бўлган Ўрта Шарқда фаолият олиб боришларига кўмак беришади. Бир томондан бўҳрон ва уруш шак-шубҳасиз ҳаммадан олдин Ғарб мамлакатлари ва қурол-яроқ ишлаб чиқариш кампанияларнинг манфаатида бўлади ва улар бўҳронни давом эттириш билан ўзларининг тижорат манфаатларини таъминлай олишади.  Америка Осиёнинг ғарбидаги бўҳронларда энг катта манфаат кўрадиган мамлакатдир ва бу мамлакат Араб мамлакатлари, айниқса Саъудия Арабистони режимининг харажотлари билан террористларга кўп қурол-яроқ жўнатди.       

                                                                ******

Жумҳурии Исломи газетаси Англия бош вазирининг Баҳрайнга қилган сафари ҳақида шундай ёзади, Баҳрайн энди йиллар давомида Саъудия тажвузкор ва жаллод армиясининг ишғолида қарор олган ва улар Баҳрайн мазлум халқининг қиёмини ҳар қандай йўл ва воситалар билан бостиришмоқда ва бостириб келишмоқда. Ҳамда Англиянинг ўзи инсониятга зидд бўлган ушбу жиноятлар ва фожеаларнинг жўзиётларидан бохавардир ва ҳатто жаллодлар билан ҳамфикрлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик қилишади. Ҳамкорлик кенгаши ташкилотининг ушбу жинояткорлари Яман, Сурия, Ироқ ва Ливанда жиноят этиш, фитна-найранг уюштириш ва қатл этиш билан шуғулланишмоқда. Бунга қўшимча Америка, Франция ва Англиянинг жосуслик тармоқлари жиноятларининг тақрибан барча харажотларини олдиндан қабул қилишган. Шунингдек Англия ва Американинг ҳарбий маслаҳатчилари Яман урушида Саъудия коалициясининг уруш штабида комил ва доимий тарзда ҳузур топишмоқда ҳамда уларнинг жиноятлари ва фожеаларидан яхши огоҳ бўлишган. Бу газета шундай ёзади, агар бирон кун терроризм ва уруш жинояткорларининг ҳомийлари  ваколатли суд идораларида муҳокама этилса ва жазо берилса, албатта Англия ҳам Араб реакцион режими жиноятларига шерик бўлган мамлакат унвонида жавобгарликка тортилиши лозим.      

                                                                  ******

Жавон газетаси шундай ёзади, Жанубий Корея парламенти жума куни ушбу ўлканинг президенти ва қудрат бошидан кетишига нисбатан импичмент қуллади. Жанубий Корея парламентининг жума куни берган райлари билан энди Пак Кин Хенинг тақдири ушбу мамлакатнинг Конституциявий судига қарор олади. Жавон газетаси шундай ёзади, республика президентига импичмент қуллаш учун ҳоким партия ижобий рай беришининг сабаби шундан иборатким, Конституциявий суд райини эълон қилишларича, бу партиянинг вазъиятини тартиб-интизомга келтириш ва сайловларда қатнашишда керакли тайёргарлик кўриш учун  олти ойлик фурсат яратиб беради. Ҳолбуки, агар Жанубий Корея президенти истеъфо берганида икки ой давомида сайловлар ўтказилиши лозим эди ва ҳоким партия вужудга келган бундай салбий фазода мағлубиятга юзмаюз бўлиши ҳамда мухолифларнинг намояндаси эса ушбу сайловда халқ томонидан истиқбол этилиши мумкин эди.