Масжид -ишқ ва имон маскани
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда таъкидлаб ўтганимиздек ислом муқаддас динида масжид Худонинг ўйи ва Худо бандаларининг тоат-ибодат қилишларининг маркази саналади. Шунинг учун Парвардигор ўз лутфу марҳамати билан масжидни ўз ўйидек таништиради. Яъни у ерни зиёрат ва унс олишт мажлиси, ҳамда дийдор кўриш маҳалли деб қарор берган. Унс олишнинг ушбу мажлисида Қуръони карим махсус ўринни эгаллайди. Қуръон тавҳид, иллоҳий пайғамбар ва элчиларининг хусусиятлари, ғойиблик дунёсининг сир-асрорлари, инсоний жамиятларда ҳоким бўлган суннатлар, инсонни ўрганиш, ўтган ва келадиганларга тегишли ғайбдан келадиган хабарларни етказиш заминасида иллоҳий энг олий маърифат ҳисобланади.
Қуръони карим шундай йўлнинг ҳидоятчиси саналадиким бў йўлни босиб ўтиш, инсонни жаҳолат, хурофот ва шайтоний ҳою ҳаваслар асоратидан қутқаради ва уни инсоний камолот йўлида қарор беради.
Қуръони карим ва масжид исломнинг шаклланишидан бошлаб бир-бири билан қадимий алоқада бўлиб келган. Чунончи Расули Акрамнинг ҳадисларидан бирида шундай марҳамат қилинади: “Қуръонни яхши кўрадиганлар, масжидни ҳам яхши кўришади. Ҳақиқатан ҳам Қуръон ва масжид бир-бирларини мукаммалаштирувчи ва ажралмас иккита рукн ҳисобланади. Ҳамда муҳим ва таъсирчан икки омил унвонида халқнинг имонида ва жамият миқёсида уни кенгайтириш учун чуқур ва таъсирчан рол ўйнайди.
Қуръоний оятлар масжиднинг маънавий руҳи билан мувофиқ келиши сабабли ушбу муқаддас маконда, кўпинча инсонлар қалбида жой олади ва тадаббур этиш ва тафаккур қилиш учун кенг замина яратади!
Масжид Худонинг ўйи ва Қуръонни қироат этиш энг афзал тоат-ибодатдирким Худонинг ўйида уни бажо келтириш мумкин. Бу самовий китоб масжид учун юксак афзалликлар ва фазилатларни ато этган. Ҳаттоки масжид билан душманлик қиладиган ва унинг зоҳирий ва ички кўринишга зарар етказишига қўл урадиган масжид иморати ва иллоҳий масалаларини тўхтатишни сайъ-ҳаракат қиладиган шахслар жумласидан деб таништиради.
Бақара муборак сурасининг 114-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилинади:” Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни бузишга ҳаракат қилгандан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар у жойларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди-ку! Уларга бу дунёда хорлик бордир ва уларга охиратда улуғ азоб бордир.”
- Азиз тингловчилар, дастуримиз давомида Мадинадаги “масожидун сабъа” ёким “етти масжидлари” ҳақида сўҳбатлашамиз. Аҳзоб ғазоти минтақасида етита масжидлар мавжуд эдиким уларнинг олтитаси бир-бирига яқин бўлиб ва биттаси эса ўзоқроқда қурилгандир. Еттита бу масжидлар “Фатҳ масжиди”, “Салмон масжиди”, “Имом Али (а) масжиди”, “Фотима саломуллоҳи алайҳо масжиди”, “Абу Бакр масжиди”, “Умар масжиди”, ҳамда ўзоқроқда жойлашган “Масжиду қиблатайн масжиди” ёки Бану Салма номли масжидларни ўзига қамраб олади. Бу масжидларнинг орасида энг машҳур бўлган масжид Фатҳ масжиди ҳисобланади. Бу масжид бир тоғнинг устида қарор олганким унинг орқасида Аҳзоб ғазотида чуқур қазилган йўл жойлашган.
- Ҳақиқатан ҳам бу тоғ ушбу уруш жараёнида Расули Акрам(с)жой олган макон эди. Ул ҳазрат ушбу маконда мусулмонлар ғалаба қозонишлари учун дуо қилдилар ва ул ҳазратнинг дуолари мустажоб бўлди. Пайғамбар (с) ана шу маконда ғалаба қозонишларига шукроналар қилиш учун намоз бажо келтирдилар. Кейинчалик бу маконда Фатҳ масжиди бино этилди.
- Аҳзоб ғазоти мусулмонларга қарши ҳижратнинг 5 йилида мушрикларнинг Бадр ва Уҳуд ғазотларидан сўнг улар билан амалга оширилган 3-чи катта урушлари эди.
- Бу урушда Макканинг турли гуруҳлари Яҳудийларнинг ҳамкорликлари билан бирга исломни илдизидан йўқ қилиб ташлашига кирдилар. Аммо Аллоҳ таоло инояти Салмон Форсий таклифи билан хандақ , яъни чуқур қазиш Имом Али (а)нинг мислсиз шижоати ва Расули Акрам (с) саҳобаларининг матонат билан устувор туришлари натижасида охири мушриклар мағлубиятга юзмаюз бўлишди.
- Ҳижрий 2-чи аср ҳадислари ва хабарларининг ривоятчиси ва ёзувчи Ибн Шаббанинг нақлига кўра Расули Акрам (с) дуо ва намоз ўқиган маконнинг ўзида масжид пойдиворига асос солинган эди. Бу масжид тоғнинг баландлигида қарор олгани сабабли уни Масжид-ул Аъло ҳам дейишади.
- Етти масжидларнинг бошқа бири Салмон Форсий масжидидир. Салмон Форсий Расули Акрам (с)нинг машҳур саҳобаларидан эди. Айрим ривоятларига кўра ў болалигида зардушт динини қабул қилган эди. Успиринлик чоғида эса Шомга сафар қилиб Насронийларнинг руҳонийларига шогирдлик қилади. Араб сарзаминида Пайғамбар (с) нинг зуҳур топиши ҳақидаги масеҳийларнинг башоратларни эшитиб Ҳижозга келади. Аммо бу сарзаминда айрим араб қабилалари томонидан асирликка олинади. Охири Бани Қурайза қабиласидан бўлган яҳудий бир шахсга сотилади ва бу шахс билан бирга Мадинага боради. Салмон Мадинада ўзининг қадимий орзусига етади. У ислом Пайғамбари (с) билан мулоқот қилади ва ул ҳазратга имон келтиради.
- Ундан бир оз пастроққа тушилса Имом Али Бин Аби Толиб (а) масжиди қарор олган. Бу масжид Имом Али (а) масжиди араб паҳлавони Амр Бин Абдуднинг ҳазрати Али (а) томонидан Аҳзоб жангида енгиллишига гувоҳдир.
- Масжиди қиблатайн масжидига Бану Салама ҳам дейилади. Чунки, бу ерда Бану Салама қабиласи яшайди. У масжидда икки меҳроб бўлиб, бири Байти мақдисга, иккинчиси Байтга қараган эди. Чунки, ҳижратдан кейин ўн етти ойгача Байти мақдисга қараб ибодат қилинган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у масжидда намоз ўқиётганларида Аллоҳ таоло томонидан Байтуллоҳга юзланиб намоз ўқишга амр бўлганлиги учун ҳам у масжидни масжиду қиблатайн (икки қиблали масжид) дейилган ва унинг деворига қиблани ўзгартирилиши тўғрисида ворид бўлган оят ёзиб қўйилган.
- Мадинаи мунавварага ташриф буюрган зиёратчилар албатта ушбу табаррук жойларда намоз ўқиб, дуо қилишлари лозим.