декабр 17, 2016 16:11 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, Парвардигор жилваларини эслатиш ва унинг эзгў ва муборак номини тилга олиш йүлларидан бири масжидда дуо ӯқишдир. Айрим ривоятларга кӯра, масжидда ӯқилган дуо ӯзига хос хусусият ва фазилатларга эгадир. Имом Содиқ алайҳисалом ӯзининг шиа мусулмонларига қийинчилик ва мушкулотларга гирифтор бӯлганларида, масжидга келиб намозни бажо келтирганларидан сӯнг ӯз мушкулотларини бартараф этиш учун дуо ӯқишни тавсия беради.

Азизлар ӯтган дастурларимизда таькидлаб ӯтганимиздек, масжид Парвардигор мизбонлик қиладиган меҳмонсаройдир ва унинг лутф, каромат ва меҳрубонлиги меҳмонларнинг бор вужуди ва юракларига руҳия бағишлайди. Мӯъминлар ушбу маконда ӯз ожизликлари ва зайиф эканликларини хузуъ ва хушӯъ билан баён этишади ва унга дуо ӯқишади. Дуо Худога тоат ибодат қилиш ва унга мойиллик зоҳир этишдан бошқа нарса эмас. 
Ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)  кӯп дуо ва тоат -ибодат қилардилар ва бошқаларга ҳам дуо ӯқиш ва Аллоҳ таолодан ҳожат сўрашга кӯрсатма берардилар. Дуода банда қодир Аллоҳ таолодан хоҳлайдиган нарсаси ва эҳтиёжларини талаб қилиши мумкин. Унинг дуолари фақат моддий эҳтиёжларга чекланиб қолмайди, балки ӯзининг маънавий эҳтиёжларини ҳам меҳрубон Парвардигордан сӯрайди. Аллоҳ таолодан истак-хоҳиш билдириш ва ундан эҳтиёж сўрашнинг энг олий даражаси Худонинг ӯзини сўраши,яъни инсон шундай руҳий ва маънавий равнақ топиши лозимки, Аллоҳ таолога яқинлашиб унинг муҳаббатини бор вужуди билан сезиши лозим. Ҳамда унинг юрагида Парвардигор андишасидан бошқа ҳеч қандай фикр бӯлмаслиги даркор.

Расули Акрам (с)  дуолардан бирида шундай марҳамат қиладилар: "Худойим,  мен сендан муҳаббатингни ва яхши кӯрган бандаларинга муҳаббат кӯрсатишингни истайман ва сендан илтижо қиламанки, ижро этган ҳар бир ишимда мендан муҳаббатингни дариғ тутмагин!Худойим,  шундай қилгинки сени дӯстлигинг ӯзим ва оилам олдида афзалроқ  бӯлсин.”


Масжид дуо ӯқиш ва тоат -ибодат қилиш учун энг муносиб ва энг яхши макондир. Банданинг ӯз Парвардигоридан хушуъ ва хузуъ билан тилаган истак -хоҳиши дуодир. Ҳамда ягона яратгувчи билан алоқа ӯрнатиш учун энг яхши воситадир.
Масжид Парвардигор раҳматининг нозил бӯлиши ва Ҳақ таолонинг ӯзига хос макони саналади. Шунинг учун мусулмонлар юз берган ҳар бир муносибатда,  айниқса Парвардигори каримнинг раҳматига кӯпроқ эҳтиёж сезганларида, масжидга бориб у ерда дуо ӯқиш билан шуғулланишади.

Абу Лубобанинг “Масжиду Набий” масжидида паноҳ олганлигининг можароси мусулмонларнинг ушбу эътиқодларини ошкор этади. Абу Лубоба Мадина атрофида жой олган Бани Қурайза қабиласи билан олиб борилган урушда адашиб, ӯзининг масъулиятсизлигидан  келиб чиққан ҳолда Бани Қурайза яҳудийлари ҳақидаги Расули Акрам (с)-нинг режаларини фош этган шахс эди.

У хато қилганини тушунганидан сӯнг зудлик билан масжидга келди ва бир неча кеча-кундуз масжиднинг устунларидан бирида ӯзини боғлаб қӯйди токим Парвардигор унинг тавбасини қабул қилсин! 
Ҳақиқатан ҳам ислом зуҳур топиш вақтида хато қилган ва адашган ҳамда Худонинг махсус хайр -эҳсони ва лутфу кароматига эҳтиёж сезган шахслар зудлик билан масжидга келишарди. Чунки масжидни меҳрубон Худо махсус раҳматининг жилвагоҳи деб билишади. Мусулмонларнинг ушбу эътиқодлари Расули Акрам (с) томонидан тасдиқланган эди.
Расули Акрам (с)-нинг ӯзлари Умму Салмага Абу Лубобанинг тавбаси қабул бӯлганлигини хабар бердилар.  Бу хабар масжидга етиб келганида, халқ Абу Лубобанинг қӯлларини озод этиш учун шошилдилар. Аммо Абу Лубоба бунга ижозат бермади ва айтди:  "Йӯқ арқонни Расули Акрам (с)- нинг ӯзлари ечсинлар! Ул ҳазрат масжидга келиб Абу Лубобанинг арқонини ечдилар. "

Азиз тингловчилар,  энди дастуримизнинг давомида Ироқ мамлакатида жойлашган “Масжиду Буросо”-ни сизларни таништирамиз.
“Масжиду Буросо” ёки “Барсо” Бағдод шаҳрида жойлашган муҳим  масжидлардан бири  саналади. Масжиднинг асосий эшиги бир неча зиналардан кейин масжиднинг саҳнасига қараб очилади. Масжид саҳнасининг шарқий қисмида катта ва ёпилган масжидга кирадиган катта айвон қарор олган.Айвоннинг жануб ва шимол қисмида иккита минора қад кӯтарганким ӯзоқдан одамнинг диққатини ӯзига жалб этади. Ҳазрат Али бин Абитолиб (а)-нинг мақоми масжиднинг қиблагоҳида қарор олган.

Таърихий манбаларга асосланиб айтиш мумкинким “Абу Шуъайб Буросоий” Буросо маҳаллида ўй қурган биринчи шахсларидан эди. У бўйрадан ўй қурди ва у ерда Худога тоат-ибодат қилиш билан шуғулланди. Кунлардан бир куни уша замон   бузургворларининг қизи бу уйнинг олдидан ўтарди. У бу шахснинг хурсанд ва яхши ҳолатини кўриб бу уйга хизмат қилиш истагини билдирди. Абу Шуъайб бу қизга шундай жавоб берди: “Ўз уйинг, қасринг ва ҳатто бу дунёда барча нарсаларингдан воз кечишингга туғри келади!”Қиз бу таклифни қабул қилди ва Абу Шуъайбнинг хотини бўлди. Қиз бу уйга киргани билан ерга тушалган бўйрани кўрдиким, ернинг намлигидан Абу Шуъайбни муҳофазат этарди. Кейин у айтди: Мен бу уйда шундай шарт билан қоламанки, агар бу бўйрани олиб ташқарига ташласанг! Чунки мен сендан эшитган эдимки, ер одамнинг фарзандига айтади: Сен ўзинг ва менинг ўртамизда туғон яратдинг ва эртага сени манзилинг менинг бағримда жой олади. Абу Шуъайб бу бўйрани олиб ташқарига ташлади ва бу икки эр-хотин ўз умрнинг охиригача бу уйда Худога тоат-ибодат қилиш билан шуғулланишди. “

                              

Ёрлиқ