декабр 18, 2016 14:40 Asia/Tashkent

Исломнинг илк даври, яъни рисолат асрида ул ҳазратнинг ваҳдат заминасида амалга оширган мислсиз фаолиятлари бунга яққол мисол бўла олади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) ва Имом Содиқ (с-а) мавлуд кунлари ва шунингдек "Ваҳдат ҳафтаси" муносабати билан дунё мусулмонларини чин дилдан муборакбод этамиз ва ушбу тарихий санага бағишланган махсус эшиттиришни эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

 Ислом умматининг ваҳдатидан мақсад  мусулмонлар  диний  эътиқодларини ҳимоя этишлари, улар учун бир бўлган Қуръон, пайғамбар ва  қибланинг ягоналигини таъкидлашлари ва ислом умматини заиф бўлишига сабаб бўлувчи мазҳабий, сиёсий  ва ирқчилик ихтилофлардан узоқлашишларидир.Шак-шубҳасиз, Худо расули (с)нинг сиратлари  ҳозирги ислом оламида  ваҳдатнинг яратилиши учун асосий усул ва меъёр бўлиши тайин.Худо расули (с) ислом умматининг ваҳдатини барча замон ва маконларда мусулмонлар иқтидорининг асоси ва кўплаб муаммоларни  ҳал этувчи йўллардан бири дея аташган ва бу сўзларни амалда татбиқ этиш учун фаровон саъй-ҳаракатларни қилишган.Исломни  кенгроқ билишнинг  муҳим йўлларидан бири Ҳазрат  Муҳаммад (с)нинг барҳаёт сиратлари билан танишишдир.Зеро Аллоҳ Қуръони Каримда  ул ҳазратни барча инсонлар учун комил намуна бўлишларини таъкидлаган. Муҳаммад Мустафо (с) ақл ва камолнинг намунаси, ҳикматнинг сарчашмаси, шижоат ва тақводорликнинг тимсоли ҳамда  барча  олий мақом ва қадриятларга эга инсон эдилар.

Исломнинг илк даври, яъни   рисолат асрида ул ҳазратнинг ваҳдат заминасида амалга оширган  мислсиз фаолиятлари бунга яққол мисол бўла олади.

Худо расули (с) нинг сиёсий, ижтимоий ва маданий сиратларидан билиш мумкинки, ул ҳазрат бирликни на фақат мусулмонлар ўртасида, балки бутун исломий жамиятлар ўртасида ярата олганлар.

Имом Али (а) бу борада буюрган эдилар: Пайғамбар (с) ижтимоий тарқоқликни   ваҳдат  билан  ислоҳ этиб, юзага келган узоқликни бартараф этдилар.Исломнинг азиз пайғамбари (с) умматлар ўртасида ваҳдатни яратиш учун эътиқодий, ахлоқий, сиёсий  ва маданий  йўлларни қўллашган. Ўша вақтда  ширк билан булғанган ва тавҳиддан узоқ бўлган  фикрлар ўрнига тавҳидий фикрларнинг  вужудга келиши  эътиқодий ваҳдат ва ягона фикр заминасини яратади. Пайғамбарнинг тавҳидга таянганларни ва рисолатларини   иброҳимий дин поялари билан мустаҳкамлаганлари ўша замонда ваҳдатни ва ягона фикрни  яратиш учун ижтимоий  имкониятлардан тўғри фойдалана олганларидан далолат беради.Жоҳилият даврида ҳам бир гуруҳ одамлар Иброҳими Ҳаниф, яъни ягона Аллоҳга эътиқод этувчи динга сиғинишарди. Муҳаммад Мустафо (с) ўша вақтда ислом динини тавсиф этишда ҳаниф сўзи ва мафҳумидан  моҳирлик билан фойдалана олганлар.

Пайғамбаримиз асрида исломий жамиятнинг бирлиги учун ул ҳазратнинг олий хулқлари ҳам беназир  ва ижобий таъсир кўрсатган.

Азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)нинг мавлуд кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси" муносабатига бағишданган махсус-эшиттиришни Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимизнинг давомига диққатингизни жалб этамиз.

Азиз тингловчилар! Энди эса таҳлилчи ҳамкоримиз Акбарали Махкамовнинг бу борадаги фикрларига қулоқ тутамиз.

Ислом Пайғамбари (с)нинг халойиқ  билан  меҳрдан тўла муносабатлари ва инсонларни юксак даражада қадрлашлари кўплаб шахсиятларга хос жозиба бахш этган.Одамларнинг барча қайғу ва шодликларига  ҳамроҳ бўлган ва ҳамма вақт турли ҳолатларда  улардан ажралмаган киши инсонлар қалбларининг чўққисини фатҳ эта олади.Худо Расули(с) ижтимоий алоқаларда шунчалик самимий ва такаллуфдан узоқ эдиларки, ҳамма ул ҳазратни ўзига энг яқин инсон деб биларди. Бировнинг хатосини кечириш, узрларини қабул қилиш, кўнглини ранжитмаслик ҳамда эҳсону карамга эга бўлиш буларнинг ҳаммаси  азаматли руҳ ва каримона ахлоқнинг нишонасидир. Ушбу фазилатларнинг барчасини Пайғамбаримиз сиратларида кузатиш мумкин эди. Ҳазрат Али (а) бу борада шундай буюрганлар:"Худо Расули (с) барчадан кўпроқ бахш этувчи ва  муоширатда барчадан улуғ эдилар. Ул Ҳазрат узр сўраган ҳар бир кишини кечирар эдилар."    Пайғамбаримиз ҳаётлари Куръони карим таьлимоти асосида яшашнинг олий намунасидир.Худо расули  (с) ҳаёт тарзларини ўрганиш, ибрат олиш, ўз ҳаёт тарзини Пайғамбаримиз (с) ҳаёт тарзларидек бўлишига ҳаракат қилиш инсонни икки дунё саодатига етаклаши шубҳасиздир.

Қадрли тингловчилар! Ислом дини азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг мавлуд кунлари ва "Ваҳдат ҳафтаси" муносабатига бағишданган махсус-эшиттириш шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ паноҳида қолинг.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ