декабр 19, 2016 15:35 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ваҳдатга оид ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратларига кўра,  ҳозирги дунёда мусулмонлар учун энг зарур бўлган эҳтиёж исломий ваҳдатдир. Мусулмонлар ўртасидаги ваҳдат ихтилофли эътиқодларни четга суриш маъносида эмас, балки мазҳаблар уламолари ўртасида илмий баҳсларни, албатта, мавжуд бўлишидир. Лекин ушбу баҳслар душманлик ҳолатига эга бўлмаслиги лозим ва ҳамеша баҳслар далиллар асосида бўлиши лозим. Бу  каби баҳслар марказида Қуръон, Худо Расули(с) ва ақл далили бўлиши лозим. Зеро Қуръони Карим тааққулга ҳам даъват қилган. Шу сабабдан,  мазҳабий баҳсларни ёпиш ҳам  мумкин эмас ва ушбу баҳслар билан ваҳдатни қоралаб ҳам бўлмайди. Агар фақат турли назарлар жудоликка сабаб бўлса, жамият ва диний жамият  у ёқда турсин, ҳатто  оилани ҳам ташкил қилмаслик лозим.  Зеро бир оиланинг аъзолари ҳам турли назарларга эгадир. Демак,  бизнинг буюкларимиз назарда тутган ваҳдат кофирлар ва Ислом душманлари қаршисида бўлган ваҳдатдир, эътиқодлар ва ички мазҳабий масалаларда бўлган ваҳдат эмас.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  ихтилоф ва жудоликни ҳам Ислом оламида хатарли заҳар ҳисоблаб, Исломий мамлакатларда мавжуд бойлик ва манбаларни ғорат қилиш пайидан бўлган мустамлакачиларни ул ҳазрат ушбу ихтилофларнинг асосий сабабчиси деб биладилар.

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари  шиалар ва суннат аҳлига душманларнинг мақсади бир нарса, яъни уларнинг асил Исломга бўлган душманлик эканини баён қилганлар. Душманлар шиа ва сунний масалалари воситаларидан фойдаланиб, аслида Ислом умматини ерга уришни мақсад қилишган. Шиалар ҳам суннийлар ҳам билишлари, ҳамма билиши лозим, Эронда ҳам, Ислом оламида ҳам шиа ва сунний ихтилофи душманларнинг Ислом умматига қарши восита ва қамчинга айланган.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари   шиа ва суннат аҳлидан иборат  айрим жараёнларнинг бир-бирларига қилаётган ҳурматсизлик ва камситишларни душманларнинг мақсадаларига эришиш учун бўлаётган амаллар атаб, ҳар икки гуруҳни ҳам ушбу ишлардан парҳез қилишга чақирганлар.

Ул ҳазратга кўра, шиалар  ва суннийлар  ўзларининг мазҳабий маросимлари, одоб ва одатлари, диний вазифаларини бажарадилар ва бажаришлари лозим; аммо айрим шиалар ва ёки салафийларга ўхшайдиган гуруҳлар томонидан камситиш ҳолари бўлаётгани каби бир-бирларининг қадриятларига ҳурматсизлик мутлақо  бўлмаслиги лозим.  Зеро ушбу  ихтилофларни айнан душман хоҳлайди. Шу жиҳатларни назарда тутиб ҳушёр бўлиш лозим.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари бегоналарга қарам бўлган  ва суннийларнинг қадриятларига ҳурматсизлик  қилувчи  шиа аҳлидан  бўлган айрим жараёнларни кескин танқид қилиб, уларни қари мустамлакачи, яъни Англиянинг хавфсизлик механизмларига қарам эканлигини таъкидлаб, шундай баён этадилар:”Биз Лондоннинг марказий тарғиботи бўлган ташаюъни қабул қилмаймиз. Улар пок имомлар ёйишган ва хоҳлаган ташаюъ эмас, балки улар ихтилофлар яратувчи ва Ислом  душманларига йўл очиб берувчи ташаюъдир.”

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ул ҳазратга кўра, ушбу ташаюъ ташаюъ эмас, балки чалғинишдир. Ташаюъ пок Исломнинг том маъносидаги тимсолидир. Биз ваҳдатга ёрдам берувчи кишиларни ҳимоя этамиз ва ваҳдатга қарши бўлган кишиларга қаршилик қиламиз.”

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари, шунингдек, аҳли суннатдан бўлган жараёнларнинг шаклланиши ва уларнинг Ислом уматлари сафларида яратаётган узоқланишлар фаолиятларига ҳам ишора этиб, уларни Америка тарбиялаганини таъкидлаб шундай буюурадилар: “Ислом олами бугунги кунда  бошқа  вақтлардан кўра кўпроқ  ваҳдатга эҳтиёж сезади. Низо ва такфир бир қиблага қараб намоз ўқийдиган, бир самовий китобга эга бўлган, ягона Худога сиғинадиган ва хотам пайғамбарига муҳаббат қилган мусулмонлар жонларига бало бўлган. Ислом душманлари бошқа вақтлардан кўра кўпроқ мусулмонлар ўртасида низо нақорасини чалишмоқда ва Исломий мамлакатларда ҳукмронлик қилиш орзусини бошларида сақлашмоқда. Шундай шароитда ваҳдат шифобахш бир доридирки, Аллоҳ таоло ўзининг мўмин бандаларини унга чорлайди. Ушбу  Илоҳий чорлашларга лаббай деб жавоб бериш мўминларга саодат ва иззат йўлини очади... Албатта, низо яратишда инглислар устаси фаранглардан ҳисобланишади ва ушбу ишда мутахассис бўлишган. Америкаликлар ҳам улардан ўрганишган ва бугунги кунда бор вужудлари билан ишлашади. Сиз кураётган такфирий гуруҳларнинг ҳаммалари уларнинг қўллари билан юзага келтирилган.”

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари исломий ваҳдатга  эришиш фаолиятларида иккита муҳим нарсага эътибор қаратишни таъкидлайдилар. Биринчиси, ихтилоф, низо, тўқнашув, қарама-қаршиликлар ва бойкотларни бартараф этиш, иккинчиси, Исломий ҳокимият томон фаолиятларни йўналтириш. Ул ҳазрат ушбу заминада буюрадилар: “ Ваҳдат масаласида икки нарса  ва ёки иккита асосий йўналиш мавжуддирки, муҳим аҳамият касб этади. Ваҳдат шиорини берган вақтимизда ушбу  асосий икки нарса диққат марказидав бўлиши лозим ва шулар мусулмонларнинг амалий ҳаётларида ярайди. Мазкур муҳим нарсалардан бири  мусулмонлар тойифалари ва фирқалари ўртасида асрлардан бери бугунгача  давом этиб келаётган ихтилоф, низо, тўқнашув, қарама-қаршиликлар ва бойкотларни бартараф этиш. Чунки ушбу қарама-қаршиликлар доимо мусулмонларнинг зарарига бўлган. Иккинчи муҳим нарса эса  ваҳдат Ислом ҳокимияти хизматида бўлиши лозим. Аксҳолда буларнинг барчаси қуруқ ва фойдасиз бўлади.

 Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.