Нур томон йӯл-711
711-қисм.“Анкабут” муборак сураси 31-35 -ояти карималарининг шарҳи
Суҳбатимиз ибтидосида “Анкабут” муборак сураси 31-32--ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَلَمَّا جَاءَتْ رُسُلُنَا إِبْرَاهِيمَ بِالْبُشْرَىٰ قَالُوا إِنَّا مُهْلِكُو أَهْلِ هَـٰذِهِ الْقَرْيَةِ ۖ إِنَّ أَهْلَهَا كَانُوا ظَالِمِينَ ﴿٣١﴾ قَالَ إِنَّ فِيهَا لُوطًا ۚ قَالُوا نَحْنُ أَعْلَمُ بِمَن فِيهَا ۖ لَنُنَجِّيَنَّهُ وَأَهْلَهُ إِلَّا امْرَأَتَهُ كَانَتْ مِنَ الْغَابِرِينَ ﴿٣٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтиришганида: «Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулм қилгувчилардан бўлдилар», дедилар. (31) У: «Унда Лут бор-ку?!» деди. Улар: «Биз унда ким борлигини яхши биламиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берамиз. Магар унинг хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир», дедилар. (32)
Ӯтган суҳбатимизда Лут қавми фисқ-фужурга берилган одамлар эди, деб айтдик. Улар пайғамбарнинг гапларига қулоқ солиш ӯрнига уни масхаралаб, ёлғончига чиқаришди. Аммо ҳазрат Лут тушкунликка тушиб, динни таблиғ қилиш ишидан чекинмади. У Аллоҳдан бу фисқ-фужурга берилган қавм устидан ғолиб қилишини сӯраб, дуо қилди. Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ таъоло Иброҳим алайҳиссаломга фаришталардан бирини юбориб, унга қариган чоғида фарзандлик бӯлиш ҳамда Лут қавмига Илоҳий азобнинг нозил бӯлиши башоратини берди.
Қуръони карим буюради: Иброҳим алайҳиссалом Илоҳий азоб ваъдасини эшитгач, ҳазрат Лут учун хавотирлана бошлади. Аммо фаришталар дедилар: биз Илоҳий суннатга асосан ҳӯл-қуруқни баравар ёқмагаймиз. Фақат гунаҳкорлар азобга гирифтор этилади. Ҳатто пайғамбар хонадонидан бӯлган, кейинчалик кофирлар сафига қӯшилган ҳазрат Лутнинг хотини ҳам бундан мустасно эмас.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1.Илоҳий фаришталар борлиқ низоми ҳақида маълумот бериб туришади. Улар Аллоҳнинг меҳрини ҳам, қаҳрини ҳам етказишга масъулдирлар.
2.Жинсий ғаризани номашруъ йӯллар билан қондириш зулм ҳисобланади. Бу ӯзига, оила аъзолари ва жамиятга нисбатан зулмдир.
3.Зулм-зӯравонлик авж олган жамиятнинг аъзолари ҳалокатга яқинлашиб қолган бӯлади.
4. Ҳаёт йӯлини танлашда кишининг хотини ва фарзандлари эркиндирлар. Ҳазрат Лутнинг хотини кофирлар йӯлидан юрди, аммо унинг фарзандлари отасининг йӯлидан оғишмадилар.
Энди “Анкабут” муборак сураси 33-35-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَلَمَّا أَن جَاءَتْ رُسُلُنَا لُوطًا سِيءَ بِهِمْ وَضَاقَ بِهِمْ ذَرْعًا وَقَالُوا لَا تَخَفْ وَلَا تَحْزَنْ ۖ إِنَّا مُنَجُّوكَ وَأَهْلَكَ إِلَّا امْرَأَتَكَ كَانَتْ مِنَ الْغَابِرِينَ ﴿٣٣﴾ إِنَّا مُنزِلُونَ عَلَىٰ أَهْلِ هَـٰذِهِ الْقَرْيَةِ رِجْزًا مِّنَ السَّمَاءِ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ ﴿٣٤﴾ وَلَقَد تَّرَكْنَا مِنْهَا آيَةً بَيِّنَةً لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ ﴿٣٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Элчиларимиз Лутга келишганида, у улар сабабли маҳзун бўлди ва келишларидан юраги сиқилди. Улар: «Сен хавфсирама ва маҳзун ҳам бўлма, албатта, биз сени ва аҳлингни қутқаргувчилармиз. Магар хотининг ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир. (Лутнинг алайҳиссалом Аллоҳ юборган фаришталарни кўриб хафа бўлишларига сабаб бор эди. Аввалло, элчи-фаришталар навқирон ҳуснли йигитлар қиёфасида келган эдилар. Қолаверса, Лут алайҳиссалом уларнинг элчи-фаришталар эканидан ҳали-ҳануз хабар топмаган эдилар. Шунинг учун ёш ва чиройли меҳмон йигитларга жиноятчи қавм тажовуз қилиб, мезбон Лутни алайҳиссалом шарманда этишлари мумкин эди. Шу сабабли Лут алайҳиссалом уларни кўриб маҳзун бўлдилар ва юраклари сиқилди.) (33) Албатта, Биз ушбу шаҳар аҳолиси бошига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан азоб туширгувчимиз», дедилар. (34) Батаҳқиқ, Биз ундан ақл юритгувчи қавмлар учун очиқ-ойдин оят-белгилар қолдирганмиз. (Лут қавмидан, улар яшаб ўтган диёрдан уларнинг жиноятлари оқибати нима билан тугаганини эслатиб турувчи нишоналар қолдирилгандир. Бу нишоналар ўша қавм ҳақидаги қисса, оят ва эсдаликлар бўлиши мумкин. Шунингдек, улар яшаб ўтган юртнинг қолдиқлари ҳам бўлиши мумкин. Ўлик денгиз ҳудудида Садум шаҳрининг қолдиқлари топилган, ҳозирда кўпчилик бориб кўрмоқда.) (35)
Қуръони Каримнинг бошқа ояти карималаридан билинишича, Лут алайҳиссалом келишган ёшлар сифатида намоён бӯлган Илоҳий фаришталарни танимади. Пайғамбар ӯз меҳмонларининг бадкор қавм томонидан озорланишларидан хавотирда эди. Аммо фаришталар ӯзларини таништириб, нопок қӯллар уларга тегмаслиги ҳақида ишонтиришди. Улар шундай хабар беришди: Аллоҳнинг азоби зудлик билан етиб келади. Тез орада бу нопок қавмдан ёдгорлик сифатида валангор ва чӯкиб кетган манзиллардан ӯзга ҳеч нарса қолмайди.
Бу ояти карималар асосида гуноҳ қилишда давом этиш ва уни кӯпайтира бориш ӯта хатарли иш бӯлиб у жамиятнинг барча аъзоларини Илоҳий азобга гирифтор этиши мумкин, деган хулоса келиб чиқади.
Қуръони каримнинг бошқа ояти каримасида келтирилишича, аввалига Лут қавми яшайдиган Садум шаҳрини даҳшатли зилзила ағдар-тӯнтар қилди. Сӯнгри осмондан тош ёғилиб, барча махлуқот тош ва тупроқ тагида қолиб кетди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1.Фасодга юз тутган жамиятнинг барча рукнларига фисқ-фасод сироят қилади. Бундай ҳолда ҳатто пок хонадонлар ҳам фарзандлари тақдиридан ташвишга тушишади.
2. Меҳмоннинг обру-эътиборини асраб-авайлаш мезбон зиммасидадир.
3.Мумин кишида дин ғайрати бӯлади. У хавф-хатар, адашиш ва фисқ-фужурни пайқаган чоғи бетараф сифатида қараб турмай, албатта аксиламал кӯрсатади.
4.Эзгу хулқ-атворли кишилар билан қариндошчилик муносабатлари дунё ва охиратда нажот топиш учун етарли эмас, Пайғамбарнинг аёли дӯзахий (Лут алайҳиссалом мисолида) ва Фиръавннинг аёли жаннатий ҳам бӯлиши мумкин.