Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 2-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-аввал ойнинг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 22-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 2-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-аввал ойнинг 22-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 22-чи кунидир.
Бундан 1434 йил олдин, ҳижрий-қамарий 4 йил робеъул аввал ойининг йигирма иккинчи кунида Расули Акрам (с)-ни қатл этиш учун Бани Назир яҳудийларининг фитна-найрангларидан сўнг мусулмонлар уларга қарши уруш бошлашди.
Бани Назир Мадинанинг атрофида яшайдиган 3 гурўҳ яҳудийлардан бири эди ва улар Расули Акрам (с) билан келишилган шартномалари асосида, ул ҳазрат ва мусулмонларга қарши ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишни тўхтатишлари зарур эди. Бани Назир ўз ваъдаларини поймол этганларидан сўнг, ислом Пайғамбари Муаҳаммад Мустафо (с) улардан Мадина атрофини тарк этишларини сўрадилар. Аммо Бани Нозир Мадина мунофиқларидан ҳимоят ваъдаларини олганларидан сўнг, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг дустурларини ижро этмадилар. Шу сабабдан Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам мусулмонлар билан бирга Бани Назир Мадинани тарк этишлари учун уларнинг қалъаларини бир неча кун қуршаб олдилар. Бу уруш "Бани Назир уруши" номи билан маълум бўлди.
Бундан 377 йил олдин, яъни милодий 1639 йилнинг 22 декабрида:
Франциянинг етук шоир ва драматурги Жан Расин таваллуд топган. У бир муддат таҳсил олганидан кейин 18 ёшлигидан бошлаб бадиий асар ёзишни бошлайди. Бир неча муддатдан кейин ушбу касбни танқид қилишни бошлайди ва трагедия асарларини ёзишга киради. У ёшлигида "Андромаха" трагедиясини ёзиб, катта шуҳрат қозонади. Жан Расин бир муддат Франция шоҳининг тарихнависи эди. "Ифигения", "Фадра" ва"Афалия" унинг энг машҳур асарлари ҳисобланади. Жан Расин 1699 йили вафот этган.
Бундан 60 йил муқаддам милодий 1956-чи йил декабрь ойининг 22-чисида:
Англия ва Франция Мисрнинг Порт Саъид портини 50 кун ишғол этганларидан кейин охирга етказишди ва ўз кучларини Мисрдан олиб чиқишди. Шуни зикр этиб ўтиш жоизким, Қудс ишғолгар режими Сино ярим оролига ҳужум қилишидан кейин Мисрга қарши Англия ва Франциянинг ҳаво орқали ҳужумлари бошланди ва ушбу ҳужумлар натижасида Суец канали портининг кўп иншоотлари харобазорларга айлантирилди. Кейинчалик Суец канали уруши деб ном олган ушбу ҳужумларнинг асосий сабаби бу Мисрнинг уша вақтдаги республика президенти Жамол Абдунносир томонидан ушбу каналнинг миллий деб эълон қилиниши эди. Бу можаронинг давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мисрдан ҳимоят этди ва шу тартиб билан тажовузкор уч мамлакат Мисрни тарк этишди.